Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.
«Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик.
Шунга қарамай пахта терими бўйича ҳар куни ижтимоий тармоқларда янги-янги хабарлар тарқалмоқда. Энди тадбиркорлардан, бюджет ташкилотларининг оддий ходимларидан ҳашарчиларни жалб қилиш учун пул йиғиш авжига чиқаяпти экан.
Бу ҳолатлардан битта хулоса қилиш мумкин. Мазкур иш билан шуғулланаётган ҳар қандай раҳбарни ҳурматли Президентимиз сиёсатларига хиёнаткор деб баҳолаш мумкин.
Бош прокуратура (Ниғматилла Тўлқинович) бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни хеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак. Ҳудудий прокурорлар билан биргаликда бизга қонун устуворлигини таъминлаб беришларингиз керак», - деди Сардор Умурзаков.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.