Пашинян Россия тинчликпарвар кучларининг фаолиятини шубҳа остига қўйди

Пашинян Россия тинчликпарвар кучларининг фаолиятини шубҳа остига қўйди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян халққа мурожаат қилар экан, Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасидаги россиялик тинчликпарвар кучларнинг фаолияти ва мақсадини шубҳа остига олди. Бу ҳақда арман оммавий ахборот воситалари хабар берди.

У, шунингдек, "Арманистон иттифоқчилари" ни мамлакатнинг мустақил яшаши мумкин эмаслигини кўрсатишга уринишда айблади.

“Арманистон ҳеч қачон ўзининг иттифоқчилик масъулиятидан воз кечмаган ёки иттифоқчиларига хиёнат қилмаган, аммо мавжуд вазият таҳлили шуни кўрсатадики, ўша хавфсизлик тизимлари ва Арманистон кўп йиллар давомида таяниб келган иттифоқчилар ўз олдиларига бизнинг заиф томонларимизни ва арман халқининг мустақилликка эришиш мумкин эмаслигини кўрсатиш вазифасини қўйган.”, - деди Пашинян.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!