Париж Олимпиадасида иштирок этган биринчи аёл ким?
Париж Олимпиадаси кундан кунга яқинлашиб бормоқда. Шу муносабат билан Спортни ривожлантириш бошқармаси Франция ҳақидаги қизиқарли фактлардан бирини эълон қилди. Бундан роппа-роса 124 йил аввал Париж Олимпиадасида иштирок этган биринчи аёл спортчи ким эканлиги аниқланди.
1900 йилда Париж Олимпиадасида илк мартоба аёлларга қатнашишга рухсат берилди. 5 ой давом этган мусобақада (14 май – 28 октябрь) швейцариялик Элен де Пурталес елканли сузиш бўйича жамоавий мусобақада иштирок этди ва турмуш ўртоғи билан бирга чемпион бўлди.
Ўша пайтда аёлларга фақат теннис ва гольфдан мукофот (2,2%) берилган.
Бу йил, яъни 2024 йилги Париж Олимпиадасида эркаклар ва аёллар нисбати биринчи марта 50/50 ни ташкил қилмоқда.
Олимпия реестридаги эркаклар ва аёллар улуши:
1896 йил. Эркаклар - 100%
Париж 1900 йил. Эркаклар - 97,8%, аёллар - 2,2%
1904 йил. 99,1/0,9%
1908 йил. 98,2/1,8%
1912 йил. 98/2%
1920 йил. 97,6/2,4%
Париж 1924 йил. 95,6/4,4%
1928 йил. 90,4/9,6%
1932 йил. 91/9%
1936 йил. 91,7/8,3%
1948 йил. 90,5/9,5%
1952 йил. 89,5/10,5%
1956 йил. 86,7/13,3%
1960 йил. 88,6/11,4%
1964 йил. 86,8/13,2%
1968 йил. 85,8/14,2%
1972 йил. 85,4/14,6%
1976 йил. 79,3/20,7%
1980 йил. 78,5/21,5%
1984 йил. 77/23%
1988 йил. 73,9/26,1%
1992 йил. 71,2/28,8%
1996 йил. 66/34%
2000 йил. 61,8/38,2%
2004 йил. 59,3/40,7%
2008 йил. 57,6/42,4%
2012 йил. 55,8/44,2%
2016 йил. 55/45%
2021 йил. 51,2/48,8%
Париж 2024 йил. 50/50%
Эслатиб ўтамиз, бу йилги Олимпиада ўйинларида Қозоғистондан иштирок этаётган спортчилар орасида эркаклар улуши 67,5 фоизни, аёллар улуши эса 32,5 фоизни ташкил этади.