Париж-2024: Мексика ҳукумати Олимпиадага ажратилган маблағни қисқартирди

Париж-2024: Мексика ҳукумати Олимпиадага ажратилган маблағни қисқартирди

Мутахассислар фикрига кўра, Мексиканинг ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш кутилаётган 105 спортчисидан 10 фоизи совринли ўринларни эгаллаш имконига эга. Шу билан бирга ҳукумат молиявий чеклов жорий этиши медаллар қўлга киритилишини қийинлаштириши мумкинлиги ҳам айтиляпти.

Олимпия бюджети сезиларли даражада қисқартирилишига қарамай, тежамкорлик чораси спортчилар ўртасида баҳс-мунозара келтириб чиқарган бўлса-да, мексикалик спортчилар яхши натижадан умид қилмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат Жисмоний тарбия ва спорт миллий комиссиясидан сўраган 100 миллион песо (тахминан 5,1 миллион евро) маблағнинг атиги 30 фоизи маъқулланган.

Мексика Олимпия ўйинлари тарихида жами 73 та – 13 олтин, 24 кумуш ва 36 бронза медалини қўлга киритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!