Панама қирғоқларида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди
![Панама қирғоқларида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди Панама қирғоқларида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди](/photos/news/YJEKY90qpG482rK.jpeg)
Тинч океанида, Панама қирғоқлари яқинида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази 1300 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган Бурика шаҳридан 76 км жануби-шарқда, эпицентри эса 10 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).