Озарбайжонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сонининг кўпайиши туфайли карантин чоралари қайта кучайтирилди, деб хабар беради «Хабар 24» телеканали.
Мамлакат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штабнинг қарорига биноан, ушбу ҳафтада шанба ва якшанба кунлари уйдан чиқиш тақиқланади. Ҳозирда барча муассасалар очиқ эмас, жамоат транспорти ва автомобиллар ишламайди. Бу чеклов беморларнинг сони кескин кўпайган Боку, Сумқайит, Ганжа, Лянкоран шаҳарлари ва Апшерон туманида жорий этилди. Фақатгина шифокорлар ва муҳим соҳалардаги мутахассисларнинг ишлашига рухсат берилади.
Май ойида карантин бекор қилингандан бери Озарбайжонда коронавирус юқтирганлар сони ошди. Сўнгги анти-рекорд 3 май куни қайд этилган. Шу куни 325 беморда касаллик аниқланди.
«Беморлар сони кескин ошди. Шу билан бирга, 6 июндан 8 июнгача биз Боку, Сумқайит, Ганжа, Лянкоран шаҳарлари ва Апшерон туманларида қаттиқ карантин режимини жорий қиламиз. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси фуқароларимизнинг саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилишга қаратилган», - деди Озарбайжон Бош вазири Али Асадов.
Ўтган кун давомида Озарбайжонда 325 та янги ҳолат аниқланди, беш киши вафот этди.
Февраль ойининг охиридан бошлаб Озарбайжонда жами 6 522 коронавирус инфекцияси аниқланди. 78 нафар киши вирусдан вафот этган бўлса, 3737 киши касалликни енгган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.