Озарбайжон ҳукуматининг мамлакат ҳудудида алоҳида карантин режимини 30 сентябрга қадар узайтириш тўғрисидаги қарори кучга кирди. Бу вақт оралиғида мамлакат чегаралари ёпиқлигича қолади, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланганига қарамай, 29 август куни ҳукумат «муваффақиятларни мустаҳкамлаш»ни зарур деб топган.
Озарбайжонда эпидемия ўз чўққисига ёз бошларидан чиққан эди. Коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич 590 кишини ташкил этган — 24 июнда қайд этилган. Июнь охирларига келиб, уч ҳафта давомида ҳар куни 500 дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланган. 16 июлдан бошлаб мамлакатда касалликка чалиниш ҳолатлари камая бошлаган, август ўрталарида келиб эса кунлик кўрсаткич 200 кишини ташкил этган.
Ҳукумат мамлакатда кузатилаётган ижобий динамикани ҳисобга олган ва 31 августда бошлаб қаттиқ карантин режими амалда бўлган ҳудудларни камайтирган. Ҳозирда улар орасида Боку ва Сумқайит шаҳарлари, шунингдек, пойтахтга яқин Абшерон тумани қолмоқда — бу ерда энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Қаттиқ карантин режими ҳудудларида дам олиш кунлари барча турдаги жамоат транспортлари тўхтатилади. Йирик савдо марказлари, театр ва кинотеатрлар ёпиқлигича қолмоқда, ресторан ва кафеларга эса фақат очиқ террасалар орқали ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиши мумкин.
Мамлакатда олдингидек оммавий тадбирлар, жумладан, тўй ва дафн маросимларини ўтказиш тақиқланган, беш кишидан ортиқ инсоннинг бир жойда тўпланишига рухсат берилмайди. Мамлакат президенти маслаҳатчиси Ҳикмат Ҳажиевнинг сўзларига кўра, мамлакат чегаралари ёпиқлигича қолади, фақат халқаро юк ташиш ва экспорт рейсларига истисно мавжуд.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.