Озарбайжон президенти расмий ташриф билан Венгрияга борди

Озарбайжон президенти расмий ташриф билан Венгрияга борди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев расмий ташриф билан Венгрияга борди, дея хабар бермоқда Озарбайжон раҳбари матбуот хизмати.

Икки давлатнинг давлат байроқлари ҳилпираб турган Будапешт Френц Лист халқаро аэропортида Алиев шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Президент Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиевани Венгрия Мудофаа вазири Кристоф Салай-Бобровницки, Венгрия Президентининг халқаро муносабатлар ва дипломатия бўйича маслаҳатчиси Кристоф Алтус ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!