Хитой расмийлари стратегик минералларни хорижга ноқонуний олиб чиқишнинг олдини олиш учун назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
— Мерал ресурсларни стратегик назорат қилиш манбадан бошланиб, бутун занжирни, жумладан, қазиб олиш, эритиш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш ва экспортни қамраб олиши керак, — дея Хитой Савдо вазирлиги матбуот котибидан иқтибос келтирган Global Times газетаси.
Хитойнинг нодир ер минераллари бўйича экспорт назорати АҚШ мудофаа саноатига жиддий зарба бериши мумкин, деб ёзади Global Times.
Аввалроқ Global Times АҚШ оммавий ахборот воситаларига таяниб, Хитойнинг апрель ойида баъзи ўрта ва оғир минераллар, жумладан, авионика учун муҳим бўлган ресурсларга экспорт назоратини ўрнатиш тўғрисидаги баёноти АҚШнинг олтинчи авлод F-47 қирувчи самолёти лойиҳасига зарба бериши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Ўшанда Хитой Савдо вазирлиги Хитой ҳукумати ноёб металларга экспорт назорати ўрнатаётгани ҳақида баёнот берган эди.
Экспортга чекловлар қўйиладиган ноёб металлар рўйхатига самариум, тербий, скандий, иттрий ва бошқа еттита метал киради.
Таъкидлаш жоизки, Хитой юқори технологияли қурилмалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган ноёб металларни етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.