АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Римга сафари чоғида европаликларнинг Украинадаги можарони давом эттириш истаги ҳақидаги баҳоларни эшитганини айтди.
Бу ҳақда у Кеннеди маркази васийлар кенгашининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан кечки овқатида айтиб ўтди.
Хусусан, Рубио Ватиканда кардиналлардан бири билан бўлган учрашувини эслади.
"Мен учрашган кардиналлардан бири, АҚШ президентининг тинчликни исташи биз учун ғайриоддий, ва баъзи европаликлар гўё дунё остин-устун бўлгандек, доимо урушга чақирмоқда", деди Рубио.
Аввалроқ Financial Times нашри Европа етакчилари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатидан сўнг айтган баёнотларидан ҳайратда қолгани ҳақида хабар берган эди.
Газетанинг қайд этишича, АҚШ президентининг баёнотлари у Украина можаросини ҳал қилиш масаласида воситачи сифатида қатнашишдан бош тортиши мумкинлигини кўрсатиши мумкин.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.