Польша прокуратураси Украина президенти Владимир Зеленскийга суиқасд тайёрлашда Россия ташқи разведкасига ёрдам беришни режалаштирган эркакка расмий айблов қўйди.
Бу ҳақда 20 май, сешанба куни, Польша прокуратураси маълум қилди.
Павел К. деб танилган шахс 2024 йил апрель ойида Польша ва Украина махсус хизматларининг қўшма амалиёти натижасида қўлга олинган. Унга 8 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Павел К. Россия ҳарбий разведкаси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган ва Украинага қарши урушда бевосита иштирок этаётган россияликлар билан алоқа ўрнатган.
Прокуратура баёнотида айтилишича, у Россия махсус хизматларига Зеленскийга қарши эҳтимолий суиқасдни режалаштиришда ёрдам бермоқчи бўлган.
Прокурорлар таъкидлашича, Павел К.нинг вазифалари Жешув-Ясёнка аэропортида хавфсизлик бўйича маълумот тўплаш ва уни етказишни ўз ичига олган.
Шунингдек, 12 май куни Лондонда Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган олти нафар болгар фуқаросига ҳукм ўқилган. BBC маълумотига кўра, улардан уч нафари 2016 йилда Brexit бўйича парламент муҳокамасида иштирок этган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.