Аргентина ҳукумати пулнинг келиб чиқишини текширишни бекор қилиш учун норматив-ҳуқуқий база устида ишламоқда.
Маҳаллий А24 телеканалига таяниб, бу ҳақда мамлакат президенти Хавьер Милей маълум қилди.
"Менимча, бу шубҳали транзакция билдиришномалари даҳшатли туш. Сиз долларларни хавотирсиз ишлатишингиз мумкин ва ҳеч ким сиздан ҳеч қандай тушунтириш сўрамаслиги керак", - деди у.
Унинг фикрича, ҳукумат томонидан ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар “иқтисодиётга маблағлар киритилишини” таъминлаши керак, бу эса ўсиш суръатларини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин. “Аргентина ялпи ички маҳсулоти 600 миллиард долларни ташкил қилади, аргентиналикларнинг эса матраслари остида 200 миллиарддан 400 миллиард долларгача, яъни ЯИМнинг 33 фоиздан 66 фоизигача бўлган маблағи бор”, - дейди давлат раҳбари.
Хавьер Милейнинг сўзларига кўра, давлат солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун пулларини яширганларни жазоламаслиги керак, чунки “одамлар ўзини ўғри сиёсатчилардан ҳимоя қилишга уринган”. “Улар жиноятчилар эмас, қаҳрамонлар”, деб қўшимча қилди президент. Ноқонуний равишда олинган пуллар ҳақидаги саволга Милей "иқтисоддан жиноятчиликка қарши курашда фойдаланмаслик керак" деб жавоб берди. “Хавфсизлик ва мудофаа вазирликлари гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиши керак.
Хавьер Милейнинг хабар беришича, солиқ агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва мамлакат Марказий банки ҳозирда декларация қилинмаган пуллардан фойдаланишга рухсат берувчи норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.