Кеча Баку 12-14 сентябрь кунлари Озарбайжон-Арманистон чегарасида юз берган тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлган яна 6 нафар арман ҳарбийларининг жасадларини Арманистонга топширди, деб хабар берди Озарбайжон ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича давлат комиссияси.
“Сизларга шуни маълум қиламизки, жанговар ҳаракатлардан сўнг назоратимиз остида бўлган ҳудудлардан топилган яна 6 нафар арман ҳарбий хизматчиси Озарбайжон ҳарбий прокуратурасининг тегишли ходимлари билан биргаликда кўздан кечирилган ва уларда зўравонлик излари топилмаган. 23 сентябрь куни бу органлар Халқаро Қизил Хоч қўмитаси воситачилигида қарама-қарши томонга топширилди”, — дейилади хабарда.
Жасадларни қарама-қарши томонга топшириш учун гуманитар жараён давом этади.
Аввал хабар қилинганидек, 20 сентябрь куни арман ҳарбийларининг 95 нафар жасади, 17 сентябрь куни эса яна 32 нафар жасади топширилган эди.
Шу тариқа Озарбайжон 133 нафар ҳалок бўлган арман аскарларининг жасадини Арманистонга топширди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.