ОТМга кириш имтиҳонларини кутаётган абитуриентлар огоҳлантирилди!

ОТМга кириш имтиҳонларини кутаётган абитуриентлар огоҳлантирилди!

Маълумки, 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади.

📌 Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

✅Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси» my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.

⚡️ Тест синовлари бошланишига саноқли кунлар қолганлиги боис абитуриентлардан ўзларига тегишли «Абитуриент рухсатномаси»ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишлари сўралади.

❗️Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.

📋 Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

❗️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!