Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, олимлар, ёзувчи, шоирлар, санъаткорлардан иборат зиёлиларни томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида «Маърифат боғи»ни ташкил этиш олдидан маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов сўзга чиқиб, халқимизни мақом эштишга ундади.
«Инсонни моддий қашшоқликдан олиб чиқиш йўллари кўп. Аммо маънавий қашшоқликдан олиб чиқиш қийинроқ.
Сайхунободда иқтисодий уйғониш бошланган эди. Энди эса биз маънавий уйғотамиз. Миллатни уйғотиш учун бизга зиёллар кўмак беради. Зеро, зиёли уйғонса миллат уйғонади.
Биз "Маърифат боғи"га радиоузеллар ўрнатдик. Шунингдек бу каби радиоузелларни туманнинг барча маҳаллаларида ўрнатмоқчимиз. Ушбу йўналишда ҳам Сирдарё тажрибасини йўлга қўямиз. Шундан сўнг ушбу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам жорий этиш режалаштириляпти. Яъни маҳаллада мақом янграб туради. Маҳалла мақомдан бошланади. Қулоқларни мақомга ўргатайлик, кейин хиргойи қилиб юришади», деди Отабек Ҳасанов.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Алиев Озарбайжон ҳукумати вакилларидан иборат делегация Ақтауга тезкор равишда бориши ҳақида топшириқ берган ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.