“Ота-онам мен билан гаплашмайди…” Блогер Марям Тиллаева шахсий ҳаёти ҳақида интервью берди

A A A
“Ота-онам мен билан гаплашмайди…” Блогер Марям Тиллаева шахсий ҳаёти ҳақида интервью берди

Блогер Марям Тиллаева Uznews’га берган интервьюсида болалик хотиралари, бугунги кундаги фаолияти, ота-онаси билан мураккаб алоқалари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, “халқнинг пули қаерда?” деган саволга ҳам жавоб берди.

Амиран Сардаров билан никоҳ ҳақида

Бизнинг никоҳ маросимимиз Лас Вегасдаги ибодатхоналардан бирида бўлиб ўтган ва бу аслида шунчаки ҳазил бўлган. Ўша машҳур ярим яланғоч суратим эълон қилингач, уни кечира олмадим. Кейинчалик Амираннинг икки кунлаб ғойиб бўлиши, фоҳишалар, гиёҳванд моддаларга берилиши кабиларга гувоҳ бўлдим. Маълум муддат буларга чидаб яшадим. Аммо жисмоний зўравонликка етиб боргач, ортиқ унинг олдида қолишга сабаб топа олмадим. Эндиликда ўзимни тиклаб олган мен қаерда-ю, у қаерда.

Блогерликка илк қадам

Ўзбекистонга бувимни зиёрат қилиш учун бир ойга келганимда Россияда тренд бўлган “эр излаяпман” мавзусидаги контентни такрорлаб кўрдим. Бу трендни нега одамлар бунчалик оғир қабул қилишди, ҳануз тушунмайман. Эҳтимол, улар чин дилдан менинг бахтли бўлишимни истагандир, аммо менинг видеоролигим остига “Тавба, ажабо, қандай қилиб бундай иш қилиш мумкин, шарманда!”, деган изоҳлар ёғилди. Шундан сўнг менга реклама таклифлари кела бошлади ва блог орқали даромад топиш мумкинлигини ўйлаб кўрдим.

Халқнинг пуллари қаерда?

Мен ўз пулимни ўзим топаман, ота-онамнинг пулларидан фойдаланмайман. Фақатгина дўстларим билан ҳордиқ чиқарганим ва саёҳат қилганим ҳақидаги суратларни ижтимоий саҳифамга жойлайман холос. Халқдан ўғирланган пулларга яшаётганимиз ҳақидаги гап-сўзлар мен ва оиламга ёпиштирилган бир тамға.

Ҳозирда Марям Тиллаева нималар билан банд?

Бугунги кунда мен актёрлик маҳоратини ўрганяпман, Москва шаҳрида таҳсил оляпман ва шу билан бирга айрим лойиҳаларда суратга тушяпман. Шунингдек, подкастларим устида ҳам ишлаяпман.

“Маша Телеток”да ўзбек шоу-бизнес оламидаги машҳурлар билан суҳбатлашаман. Яқинда Муниса Ризаева меҳмоним бўлди, у шахсий ҳаёти ҳақида очиқ сўзлаб берди. Тимур Алихонов эса ҳаж сафари, рафиқаси Фарида билан бўлган муносабатлари ҳақида айтиб берди.

Болаликдаги камситиш, диний ажратиш ва ирқчилик

Онам ЮНЕСКОда элчи бўлиб ишлагани сабабли турли мамлакатларда, жумладан, Франция, Латвия, Швейцарияда яшаганмиз. Айниқса, Швейцарияда ўқиганимда мусулмонларга ва қорамағиз одамларга нисбатан кучли нафрат бор эди. Мени маймун деб аташар, устимдан кулишар эди. Болалигимдан оиламнинг қилган ишлари ва қарорларига жавобгар эмаслигимга қарамай, доим ўзимни оқлашга мажбур бўлганман.

Болалигимданоқ мени жуда қаттиқ танқид қилишди. Ҳаттоки, мени ҳожатхоналарга қамаб қўйишган, қаттиқ уришган ҳолатлар ҳам бўлган. Тасаввур қилинг, менга ўхшаган қизни ҳам уришган! Баъзи пайтларда ҳаётимга чек қўйиш истаги ҳам бўлар эди. Бу ўй-хаёлларимни ота-онамга айта олмаганман, чунки улар ўз ҳаётлари, ишлари билан банд бўлишган. Ёш қиз учун бу жуда-жуда оғир эди. Аммо мен буларни бошдан кечириб бўлдим ва эндиликда танқидга жуда хотиржам муносабатда бўла оламан. Чунки бундай танқидлар менинг ким эканлигим ҳақида эмас, балки уларнинг қандай эканини акс эттиради, деб ўйлайман. Эҳтимол, улар менга қараб ўзларидаги ниманидир кўришади ва бу нарса уларни ғазаблантиради.

“Ҳаётим менга эмас, бошқаларга тегишли эди”

Болалигим ёрқин, лекин мураккаб бўлган. Мен кўп нарсанинг гувоҳи бўлдим: одамларнинг қандай қилиб бир-бирини сотишга тайёрлигини, энг яқинлар кези келганда ўзгариб қолишини ҳам кўрдим. Менда болаликнинг ўзи йўқ эди, ҳаётим менга эмас, бошқаларга тегишли эди.

Доим қўриқчилар билан юрар эдим, шаҳарни ҳам деярли билмасдим. Ҳаракатим чегараланган, атрофимда фақат катталар бўлган. Дўстларим йўқ эди, чунки доим барчага шубҳа билан қарашга ўргатилган эдим. 18 ёшга етганимда инсоний алоқаларни ўрнатишга, чуқур муносабатлар қуришга интилдим. Энди эса 26 ёшимда ва ниҳоят мустақилман: ўзим учун яшайман, ўзим пул ишлаб топаман. Узоқ кутилган озодлик ҳисси мен учун энг бебаҳо бойликдир.

Ислом Каримов бобо сифатида

У дунёдаги энг ажойиб бобо эди. Чет элга кўчиб кетгунимизча, мен унинг президент эканини ҳам билмасдим. Ҳамма боболар эрталаб соат 8:00 да ишга костюмда кетади, деб ўйлардим. У жуда оддий, қувноқ, доно инсон эди. Мен билан катта одамдек гаплашар, кўп нарсани ўргатар эди. Бир куни бобом суратга қандай тушишни ўргатган, у: “Бир оёғингни олдинга, бошқасини орқага қўй”, дегани ёдимда. У аёл киши учун китоб ўқиш, шеърият, рақс, аёлларга хос назокат муҳимлигини уқтирар эди. У менга оталик қилган дея оламан, чунки бобом барча оила аъзоларимизни бирлаштириб турган устун эди. Энди у йўқ, оиламиз ҳам айро. Мен учун бобом ҳеч ким тенглаша олмайдиган, мукаммал инсон эди.

“Ҳеч кимга бундай оила ва ҳаётни тиламайман!”

Менинг оилам бошқаларникига ўхшамайди ва ҳеч кимга бундай ҳаётни тиламайман. Биргина бувим — менинг энг яқин дўстим. Уни “ойи” деб ҳам атайман, чунки болалигимдан у менга она ўрнида қараган, меҳр берган. У менинг барча дўстларимни танийди, ҳаётимдаги энг оғир лаҳзаларда доимо ёнимда бўлган. Уни жуда қадрлайман.

“Ота-онам мен билан гаплашмайди…”

Холам, бувим, амакиваччаларим билан доим алоқадамиз. Аммо онам ва отам билан гаплашмайман. Онам билан болалигимдан келишмовчиликларимиз бўлган, ҳозир ҳам ичимда алам бор. У ҳам мендан ранжиган. Ҳозирги пайтда онамга тегишли бўлган гўзаллик салонлари, ресторанларга киришим тақиқланган. Онам билан бир жойда ўтириб, гаплашиб олишни хоҳлайман, ундан ижтимоий тармоқларда кўрган суратлар учун кечирим сўрашни истайман. Аммо ҳозирча орамизда фақат сукунат бор. Мана шу ички алам нафратга, нафрат эса менга кўпроқ ишлашга мотивация беради. Афсуски, шундай она ўз қизига кўмак бериш ўрнига, у билан рақобат қилмоқда.

Мени фақат бувим доимо ва беминнат қўллаб-қувватлаган. Болалигимда ўзимни ёлғиз ҳис қилганимда ҳам, Амиран билан бўлган зиддиятларда ҳам, умуман, ҳар ишда мени танқид қилиш ўрнига тушунишга ҳаракат қилганлар. Бувим билан онамнинг муносабатлари ҳам аввалдан яхши бўлмаган. Умуман олганда, оиламизда жуда кўплаб психологик муаммолар бўлган.

Шахсий ҳаётдан янгиликлар

Ҳозир бир инсон билан яқин муносабатдаман, мен бундай характерли инсонни танлайман деб ҳеч ҳам ўйламаган эдим, чунки ўзимни америкаликларга хос тафаккурга эга, деб ҳисоблайман. Ўзбек йигитлари билан менталитет сабабли чиқиша олмайман. Аммо бугун ёнимда турган инсон билан дунёқарашимиз бир хил. Ҳозирча биз ҳеч қаерга шошмаяпмиз, бирга оҳиста қадам ташламоқдамиз. Тилагим, сизни бирор мақсаддан тўхтатишга уринсалар ҳам, асло таслим бўлманг, чунки маррага етишишда жуда кўп тўсиқларга дуч келасиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

ПДХХ раиси Рустам Жўраевнинг биографияси

Рустам Мирзаевич Жўраев — 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Тошкентдаги тўқнашувда ҳалок бўлган ЙПХ ходимининг шахси маълум бўлди

Марҳум 29 ёшли Озодбек Қўлдошалиев ЙПХ бригадаси Махсус батальони мото гуруҳи командири, лейтенант лавозимида хизмат қилган.

Ёзнинг энг иссиқ даври яқинлашмоқда: ҳарорат 50 даражага етиши мумкин

TwojaPogoda.pl сайти хабар беришича, бу Европада энг кучли ва узоқ давом этадиган иссиқлик тўлқинлари эҳтимоли ошган даврдир.

Қозоғистон дрон ҳужумидан сўнг нефть юклашни тўхтатди

Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар беришича, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган нефтни юклаётган ASIA ва NISSOS IOS танкерларига 19 июль куни юклаш операциялари пайтида ҳужум қилинган.

Одилхон қори 8 йилга қамалди

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида “Rayxon oilaviy milliy taomlari” таъсисчиси, муқаддам судланмаган Одилхон қори Исмоилов ва бошқаларга оид жиноят иши кўриб чиқилган.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Украинани “Русь” деб қайта номлаш таклиф қилинди

Сиёсатчи номни ўзгартириш имкониятини Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш истиқболлари билан боғлаган.

Киевда кетма-кет учинчи кун намойишлар давом этмоқда

"Интерфакс-Украина" маълумотларига кўра, Крещатик ёнидаги Иван Франко майдонида 10 мингга яқин одам тўпланган.

"Олтин тўп-2026"нинг асосий даъвогари аниқланди: Ямаль – иккинчи, Месси – учинчи

Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг нуфузли Goal сайти "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилаб эълон қилди.

Лондон осмонидан улкан аждаҳо учиб ўтди

“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.

Президент миллий жамоанинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини текширишни талаб қилди

Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим.

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида 27 нафар чегара ходими қўлга олинди

Амалиёт вақтида огоҳлантирувчи ўқ узилгани ҳолати ҳам текширилмоқда.

Алишер Қодиров футболчиларга: "Конго билан ўзингиз учун ўйнанг, футболчи нонини еяпсиз, ғурурингизга ўт тушди"

Депутат Алишер Қодиров Португалияга қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини танқид қилди.

Эрталабда нохуш хабар: Германиянинг мағлубиятидан сўнг Ўзбекистоннинг кейинги босқичга йўл олиши 1 фоизга тенгга айланди

Биз хоҳламаган сценариялардан биттаси рўй берди.

Александр Федин ишга олинди ва унга намунали уй-жой қуриб берилди

Бутун умрини табиатга бағишлаган фидоий инсон, жонкуяр эколог Александр Федин Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Ўрмон агентлиги ҳузуридаги Сурхондарё вилояти кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига ишга олинди. Шунингдек, унга намунали турар-жой қуриб берилди ва уйда барча қулай шароитлар яратилмоқда. Бу ҳақда Александр Федин борасидаги сўровимизга жавобан Экология миллий қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Навоийдаги конда “БелАЗ” босиб қолишидан автомобилдаги икки киши ҳалок бўлди

❗️Ижтимоий тармоқларда «Мурунтов» кони ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Давлат думаси мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишнинг янги йўлини топди

Энди қуйидаги ҳолатлар учун ҳам мигрантлар депортация қилиниши мумкин

Пенсия учун ихтиёрий тўлов қилганларга давлат яна 50% маблағ қўшиб беради

Ҳозир пенсия ҳисоблашда максимал ойлик 6 млн сўм этиб белгиланган. Шу сабабли, ойлиги 15 млн сўм бўлган ходим ҳам шу чегара асосида пенсия олади.

Ҳусийлар АҚШ-Эрон можаросига киришга яқин

Теҳрон ҳусийларнинг салоҳиятидан фойдаланиб, глобал энергия бозорларига мувофиқлаштирилган босим ўтказиши мумкин.

Иқлим ўзгариши сабаб Германияда жануб илонлари кўпаймоқда

Уларнинг анъанавий яшаш жойлари камайиб бормоқда. Бошқалари эса тасодифан одамлар томонидан олиб келинган.

Самарқандда ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб юборган аёл ҳалок бўлди

Тармоқларда тарқалган ҳодиса жойидан олинган суратларда автомобилнинг олд қисми жиддий шикастланганини кўриш мумкин.

Лукашенко Беларусда кўп пул топмоқчи бўлган ўзбекистонликларга Россияга боришни маслаҳат берди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилиш масаласига тўхталиб, мамлакатга келаётган меҳнат муҳожирлари мақсади фақат юқори даромад топиш эмас, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш бўлиши кераклигини айтди.

Украина ҳарбийлари Wildberries логистика марказларига янги ҳужум уюштирди

Омборда кечки ҳужум оқибатларини бартараф этиш ва ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда

Юк автомобили танлашда тадбиркорлар энг кўп йўл қўядиган хатолар

Юк автомобили харид қилиш ҳар қандай бизнес учун муҳим инвестиция ҳисобланади. Айниқса қурилиш, логистика, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар учун тўғри техника танлови иш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Жиззахдаги сунъий ҳовузда 3 нафар қиз чўкиб кетди

Хабарда айтилишича, қизлар Mulla-Buloq фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий сув ҳовузига чўмилиш учун тушган.

Туркиянинг энг мафтункор соҳиллари

Сув азалдан инсон учун хотиржамлик ва куч-қувват манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда эса у руҳий ва жисмоний фаровонликнинг муҳим омили сифатида эътироф этилмоқда. Шу боис сув билан боғлиқ саёҳат турлари, жумладан Blue Mind концепцияси тобора оммалашиб, саёҳатчилар табиат қўйнида осойишта ҳордиқ чиқариш имконини берувчи йўналишларни танламоқда. Илмий тадқиқотлар сув бўйида қисқа вақт ўтказишнинг ўзи ҳам стрессни камайтириши, кайфиятни яхшилаши ва диққатни жамлашга ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди.

Нью-Делида полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда 200 нафарга яқин одам жароҳат олди

Бу ҳақда India Today нашри пойтахт полицияси таяниб маълум қилди.

АҚШда фаолият юритаётган халқаро тижорат арбитражи мутахассиси Фарангиз Разакова: сунъий интеллект низоларни ҳал этиш тизимини қандай ўзгартирмоқда?

Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.

The Wall Street Journal: Исроил АҚШдаги нуфузини яхшилаш учун 50 млн долларлик ахборот кампаниясини бошлади

The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.

Россияда урушга боришни хоҳлаган маҳбусларга пул тўлана бошлади

Россияда ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаётган маҳбусларга ҳудудий пул нафақалари тўлана бошлади.

Эрон Саудия Арабистонида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси томон баллистик ракета учирди

Бу ҳақда америкалик расмийга таяниб Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 5 мингдан ошди

Шунингдек, мамлакат тикланиш ишларини молиялаштириш учун Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) захираларидан 346 миллион доллар ажратилади.

Ироқдаги эронпараст қуролли гуруҳ Трампни ўлдирганлик учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди — "Gulf News"

​Нашрнинг хабар беришича, бу маблағ хайриялар ҳисобидан йиғилган.

Тошкентда “Onix” ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда.

Эрон АҚШ ҳужумига жавобан ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпишни буюрган

Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.

Афғонистонда болалар никоҳи оқибатида жорий йилда камида 42 нафар вояга етмаган қиз фарзандли бўлди

The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.

Запорожье АЭС бош муҳандиси Украина дрони ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ушбу ҳодисани қоралади, деб хабар берди агентлик.

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Anadolu” агентлигига таяниб.

Пезешкиан Трампга: «Эронни йўқ қилмоқчи бўлганлар ҳозир қаерда?»

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.