Остон Ўрунов «Уфа»нинг июнь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди

Остон Ўрунов «Уфа»нинг июнь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов «Уфа» клубининг июнь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

19 ёшли футболчига мухлисларнинг 31,6 фоизи овоз берган. Остон сўровномада дарвозабон Александр Беленов (22%) ва ярим ҳимоячи Даниил Фоминни (12,4%) ортда қолдирган.

Ўрунов июнь ойида «Уфа»нинг иккита ўйинида қатнашди. «Тамбов» (2:1) ва «Спартак» билан (0:0) ўйинларда футболчи самарали ҳаракат амалга оширмади, бироқ ёрқин ўйини билан ажралиб турди. Ўрунов иккала ўйинда ҳам дриблинг ва яккакурашлар бўйича кўрсаткичларда етакчи бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!