Осиёнинг 35 триллион долларлик иқтисодиётини тасвирлаб берамиз

Ушбу график Осиё мамлакатларининг умумий ялпи ички маҳсулотини миллиард АҚШ долларида кўрсатади. Маълумотлар 2024 йилга тегишли.
Маълумотлар Халқаро валюта жамғармасидан олинган бўлиб, Яқин Шарқ ҳисобга олинмаган. Шимолий Корея, Шри-Ланка ва Афғонистон бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Хитой 18,3 триллион долларлик ялпи ички маҳсулот билан Осиё иқтисодиётида етакчиликни сақлаб қолмоқда, бу иккинчи ўриндаги Япониянинг (4,1 триллион доллар) кўрсаткичидан тўрт баробар кўп. Фақат учта етакчи иқтисодиётнинг ўзи минтақа иқтисодиётининг тўртдан уч қисмидан ортиғини ташкил этади.
Жанубий Корея ва Индонезия бешталик рўйхатини якунлаб, Осиё ялпи ички маҳсулотининг умумий улушини 85 фоизга етказмоқда.
Хитойнинг ўсиши ишлаб чиқариш, экспорт ва технологияларга асосланган бўлса, Япония иқтисодиёти илғор саноат ва мустаҳкам истеъмол бозори туфайли ривожланмоқда.
Ҳиндистоннинг кенгайиб бораётган технология сектори ва хизмат кўрсатиш саноати унинг ялпи ички маҳсулотининг ўсишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга, Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик иқтисодиёт ҳисобланган Индонезия эса ўзининг табиий бойликларидан ва ўсиб бораётган ички истеъмолдан фойдаланмоқда.
- Хитой 18,3Т 52,60%
- Япония 4,1Т 11,72%
- Ҳиндистон 3,9Т 11,20%
- Жанубий Корея 1,9Т 5,38%
- Индонезия 1,4Т 4,04%
- Тайван 775Б 2.23%
- Сингапур 531Б 1,53%
- Таиланд 529Б 1,52%
- Филиппин 470Б 1.35%
- Ветнам 468Б 1.35%
- Бангладеш 451Б 1,30%
- Малайзия 440B 1,27%