Осиё кубоги. Ўзбекистон U23 термаси чорак финалда амалдаги чемпионларга қарши баҳс олиб боради

Осиё кубоги. Ўзбекистон U23 термаси чорак финалда амалдаги чемпионларга қарши баҳс олиб боради

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари 9 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони бўлади. Мазкур ўйин 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Агар "оқ бўрилар" ушбу босқичдан ҳам муваффақиятли ўтса, ярим финалда Жанубий Корея Индонезия ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!