Осиё кубоги: Иордания ўз тарихида илк бор финалга чиқди

Осиё кубоги: Иордания ўз тарихида илк бор финалга чиқди

Қатар яшил майдонларида ўтаётган Осиё кубогининг ярим финал доирасидаги илк ўйинида кутилмаган натижа қайд этилди.

“Аҳмад бин Али” стадионида ўтказилган Иордания — Жанубий Корея терма жамоалари баҳси 2:0 ҳисобида якунланди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа бир-бирининг заиф томонларини ўрганди. Барчаси эса иккинчи бўлимда содир бўлди. Ўйиннинг 53-дақиқасида Ал Наймат ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Ал Тамари орадаги фарқни иккитага оширди. Бу голлар эса Иорданияни ўз тарихида илк бор финалга олиб чиқди.

Бугун, 7 февраль куни “Ал Тумама” стадионида Қатар – Эрон терма жамоалари финал йўлланмаси учун майдонда тушади. Тошкент вақти билан соат 20:00 да бўлиб ўтадиган мазкур беллашувни қувайтлик Аҳмад Алали бош ҳакам сифатида бошқаради.

Унга қанотларда ҳамюрти Абдулҳади Аланези ҳамда малайзиялик Муҳаммад Заирул бин Ҳалил Тан ёрдам беради. Шунингдек, захира ҳаками сифатида Иида Жумпей (Япония), “VAR”да Сивакорн Пу-Удом (Таиланд), “AVAR”да Фу Минг (Хитой) ишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!