Осиё кубоги-2023. Ўзбекистонни бугун Қатарга қарши ўйин кутмоқда

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистонни бугун Қатарга қарши ўйин кутмоқда

Осиё кубогида чорак финал босқичидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 20:30да "Ал-Байт" стадионида Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари саф тортишади.

Ўйиннинг аҳамияти юқори. Мазкур баҳсда ғалаба қозонган жамоа ярим финалга чиқиш билан биргаликда мусобақада қайси медалга сазовор бўлади.

Учрашувга 60 минг дона чипта сотиб бўлинган. Стадион мухлислар билан лиқ тўлади.

Мамлакатимиз фахри бўлган Ўзбекистон миллий жамоамизга омад тилаймиз.

Осиё кубоги-2023, чорак финал
03.02.2024 | 20:30 (Тошкент вақти)
ҚАТАР – ЎЗБEКИСТОН
«Ал-Байт» стадиони, Ал-Ҳор шаҳри
Бош ҳакам: Ким Ҳи Гон (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Ёон Жэ Йол, Парк Санг Жун (иккиси Жанубий Корея)
Захира ҳаками: Абдулла Жамалий (Кувайт)
ВАР: Ким Жонг Ҳеок (Жанубий Корея)
АВАР: Аҳмад Ал-Алий (Кувайт)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!