Ортиқ Султонов: "Миллион"ни, "Браво"ни тарбиялашдан фойда йўқ"

A A A
Ортиқ Султонов: "Миллион"ни, "Браво"ни тарбиялашдан фойда йўқ"

Дарё мухбири Миролим Исажонов Ҳандалак гуруҳининг собиқ аъзоси, санъатшунослик фанлари номзоди, таниқли сўз устаси Ортиқ Султонов билан Халқаро кулги куни арафасида суҳбат уюштирди.

- Ортиқ ака, кулги инсонга нима беради, деб ўйлайсиз?

- Кулги фақат санъат эмас, балки шифо ҳамдир. Тиббиётда кулгитерапия деган тушунча мавжуд. Табассум инсон қон босими айланишини меъёрлаштириб, роҳатланиш гормонини ишлаб чиқаришда катта ёрдам беради. Шунингдек, одам юракдан ёзилиб кулса, соғлиғи яхшиланиб, ўзини енгил тортади, руҳи тетиклашади, иштаҳаси очилиб, умри янада узаяди.

- Бугун жадаллашиб бораётган тезкор ахборот даврида ўзбек қизиқчилик санъати келажагини қандай тасаввур қиласиз?

- Бизнинг ёшлик чоғимизда бир нечта телеканал бўлиб, эрталабдан кечгача барча оила аъзолар ўшанга термулиб ўтирардик. Ҳозирги техника замонида юртимизда йигирмага яқин телеканал мавжуд. Бунинг устига интернет ҳам ҳаётимизга кенг кириб келди. Бу воситаларнинг борлиги қайсидир маънода бизга ҳам қатор қулайликлар туғдирмоқда. Халқимиз ижод намуналаримиз, томошаларимизни бемалол кўриш имкониятига эга бўлишди. Биз ҳам ҳамкасблар чиқишларини кўриб, камчиликларимизни тўғрилашга, ютуқларимиздан қувониб, янада қаттиқ изланишга интиляпмиз.

Тан олиш керакки, қизиқчилик кейинги авлод вакилларида кам кузатилаяпти. Халқимиз қизиқчи деб айтаётган ҳозирги ёшлардан иборат жамоалар аслида комик гуруҳлар. Қизиқчи эса якка тарзда ижод қилиб, бир ўзи томошабинни минг машаққат билан кулдиради. Жамоа ва бир қизиқчи ижоди орасидаги фарқ жуда катта. Оддий халқимиз шуни чуқур англаб олиши шарт. Ўзбек қизиқчилик санъатида ўзига яраша ютуқлар баробарида камчиликлар ҳам йўқ эмас. Сўз бойлиги кенг, мантиқан фикрлаш қобилиятига эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватласак, бизнинг соҳа келажаги ҳам мустаҳкам бўлишига ишончим комил.

- Ҳамкасбларингиз ижодини кузатганда Нега улар айтган ҳазиллар менинг хаёлимга келмади деган ўй бўлганми ҳеч?

- Яширмайман ёши, миллати ва тажрибасидан қатъи назар бирор қизиқчининг пухта латифаси қулоққа чалинганида, албатта, бундай фикрлар ҳаёлимдан ўтади. Уларга тан бераман. Мақтанишга йўйманг-у, охирги пайтларда репертуаримдаги ҳазиллардан айрим ҳамкасбларим фойдаланишяпти. Уларга ўзим рухсат бераман ва буни қизғонмайман. Лекин айримларининг мендан бир оғиз сўрамай, латифаларимни борича ёки сал ўзгартириб, айтаётганидан ранжийман. Ҳаммани ўзига яраша юмори ва мухлиси бор. Халқ эса кўнглига манзур бўлган қизиқчи ижодидан баҳраманд бўлаверади.

- Негадир ўзбек қизиқчилик санъатида хотин-қизлар озчиликни ташкил этади. Бу борада фикрларингиз қандай?

- Аслида қизиқчи аёллар бошқа давлатларда ҳам бармоқ билан санарли. Хотин-қизларнинг бу касбда нон топиб ейиши жуда мураккаб. Лекин шундай бўлса ҳам мазкур соҳада уларнинг алоҳида ўрини бор. 2010 йилда саҳнага биринчи марта қизиқчи қизни ўзим олиб чиққанман. Мадина Мухторова, Зуҳра Солиевалар комик актриса бўлса-да, тажриба қилиб кўрган. Zo r TV да эфирга узатилаётган Дугоналар шоуси кўрсатуви қизлари ҳам яхши ижод қилишяпти. Улар инсонлар кўнглини кўтариб, астойдил изланиб, меҳнат қилишяпти. Ҳамиша аёл қизиқчиларнинг ижодига ижобий муносабатда бўлганман.

- Юртимизда ёзувчи-шоирлар, журналистлар, рассомлар ва ҳаттоки, қўшиқчиларни ҳам бирлаштириб турувчи уюшмалар фаолият юритади. Аммо қизиқчиларни бирлаштирадиган, уларга камчиликларини айтиб, рағбатлантирадиган ташкилот йўқ. Бу ҳолат сизни ҳам ўйлантирадими?

- Кейинги пайтларда шу масала тўғрисида кўп гапиряпман. Умуман саҳна санъати драма ва эстрадага бўлинади. Юртимиздаги театрларнинг ҳаммаси драманинг турли йўналишларида фаолият юритади. Эстрада санъати ўз ичига майда жанрлар: қизиқчилик, рақс санъати кабиларни олади. Биз эстрада театрида ишлашни жуда хоҳлаймиз. Бирорта маданият уйида бўлса ҳам эстрада театри ташкил этилса, ҳамма қизиқчиларнинг бошини бириктирсак яхши бўларди. Бошқа театрларда муаллиф, режиссёр ва ижрочи бирлашади. Биз эса ўзимизга ўзимиз ёзамиз, ўзимиз саҳналаштиряпмиз. Биз аскиячи, қизиқчилар чиқишларини назорат қиладиган, қўллаб-қувватлаб, камчиликларини тўғрилашга ёрдамлашадиган маскан зарур.

- Охирги йилларда қизиқчиликка иштиёқманд ёшлар яккахон тарзда ижод қилишдан кўра, бир жамоа сифатида эл назарига тушишни маъқул кўришмоқда. Бу сизни қизиқчи сифатида ташвишлантирмайдими?

- Биласизми, якка ижод қилишдан кўра кўпчилик биргалашиб, томоша кўрсатган осонроқ. Аксарият ёшлар осон йўлдан юришни мақ ул кўриб, жамоа тузишяпти. Бундай гуруҳлар ҳам керак, деб ўйлайман. Бу ташвишга соладиган ҳолат эмас. Яккахон тарзда ижод қилаётганлар ҳам топилади. Улар сафи кенгайиши, бу борада ҳам авлодлар алмашинуви бўлишига ишонаман.

- Ҳандалак дастури нега эфирга узатилмай қўйилганига қизиқадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Томошабинлар орасида сиз ва Зокир Очилдиев муносабатларига пул масаласидаги келишмовчилик сабаб дарз кетган, дея фикр юритадиганлар ҳам йўқ эмас.

- Бу гап-сўзларнинг барчаси қуруқ миш-миш холос. Ҳандалак эфирга узатилмай қўйилганлигига анча йил бўлди. Бунинг сабаби дастурнинг эфирдаги муддати тугаганди. Аслида ҳар қандай дастурнинг умри ўн йил ҳисобланади. Шундан кейин биргаликда бир неча йил концерт намойиш этдик. Лекин бу йил ўзим мустақил дастур тақдим этдим. Бунга сабаб йиллар давомида Ҳандалак га сиғмай қолган фикрларимни жамлаб, мухлисларимга бир асар сифатида ҳавола қилдим. Яқин кунларда мазкур концерт интернет ва дисклар орқали кенг оммага тарқалади. Баҳони доимгидек томошабинлар беради. Агар Ҳандалак сингари пухта лойиҳа чиқиб қолса, Зокир Очилдиев билан яна биргалашиб ҳамкорлик қилишимиз мумкин.

- Аслида Ҳандалак қачон ташкил топганди?

- Иккимизнинг ҳамкорлигимиз талабалик кезларимиздан бошланган. Ўқишни тамомлагач, дастлаб Самарқандда ишлаб, сўнг пойтахтга қайтдик. Аввалига Ғайра-ғайра қизиқчилар театри номи остида ижод қилганмиз. 2000 йилда Ҳандалак номли кўрсатувимиз саҳнага чиққанидан кейин юртдошларимизнинг ўзлари бизни Ҳандалак деб атай бошлашган.

- Миллион , Браво сингари жамоаларнинг камчиликларини нималарда кўрасиз?

- Бу ёш гуруҳ аъзолари меҳнати, изланиши ва туғма истеъдоди билан ҳамиша менда илиқ таассурот қолдиради. Тўғри, уларда ҳам ўзига яраша камчиликлар бор. Лекин минглаб томошабинни бир залга жамлаб, кунлаб концерт бериш ҳам осон эмас. Ёш жамоалар концерт қўйишдан олдин тажрибали режиссёр, ҳажвчи ижодкорлар билан ҳамкорликда маслаҳатлашиб, ҳар томонлама пухта чиқишлар тақдим этишса, хатоларга кам йўл қўйишади. Улар ҳақида билдирилаётган танқидий фикрларга кўп ҳам қўшилавермайман. Ёшларга ибрат бўлиб, йўл кўрсатиб тарбиялашимиз, тўғри йўналиш беришимиз зарур. Уришиб, бақириб, тақиқлаб тарбиялашдан заррача фойда йўқ.

- Суҳбатингиз учун катта раҳмат!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.