Оқланган фуқаро фойдасига 474 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди

Оқланган фуқаро фойдасига 474 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Жорий йилининг ўтган даврида илгари суд қарори билан асоссиз судланган фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Жумладан, фуқаро Р.Файзуллаевга илгари содир этмаган жинояти учун 4 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланиб, унга гўёки етказган зарарини қоплаш учун пул маблағлари тўлатилган. Лекин, у Қорақалпоғистон Республикаси судининг қарори билан ўзига нисбатан қўлланилган жазодан озод этилиб оқланган.

Шунга асосан, Жиноят ишлар буйича Шуманай туман суди томонидан 14.11.2023 йилда Р.Файзуллаев томонидан зарар сифатида тўланган 474 769 079 сўм пул маблағларини “Қарақалпақ Агросервис МТП” МЧЖдан ундириш ҳақида ажрим чиқарилган. Ушбу суд ҳужжати Бюронинг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига 10.01.2024 йили келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг Нукус шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банк хисоб рақамлари хатловга олиниб, ундирилиши лозим бўлган 474 769 079 сўм пул маблағлари ундирувчи Р.Файзуллаев фойдасига “Қарақалпақ Агросервис МТП” МЧЖнинг банк хисоб рақамидан 05.02.2024 йили тўлиғи билан мажбурий тартибда ундириб берилган ва фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!