"Олтин тўп" натижалари аллақачон маълум бўлганми?

"Олтин тўп" натижалари аллақачон маълум бўлганми?

Агар бугун турли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ишонадиган бўлсак, 2022 йилги "Олтин тўп" соврини овоз бериш натижалари аллақачон маълум бўлиб улгурган. Унда энг юқоридаги 13 номзод ва уларнинг қанча очко жамғаргани акс этган.

2022 йилда "Олтин тўп"га Карим Бензема эга чиқади.

Топ-10 ликдаги 4 нафар футболчи "Реал" аъзоси.

"Реал"да ўтган мавсумдаги фантастик ўйини билан барчани лол қолдирган Карим Бензема 27 очко билан бош совринга эга чиқади. Шунингдек, кучли учликдан Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ жой олган. Топ-10 ликда "қироллик клуби"дан 4 та номни кўриш мумкин: Карим Бенземадан, Винисиус Жуниор, Лука Модрич ва Тибо Куртуа.

"Реал" сардори Карим Бензема ўтган мавсум 46 та ўйинда 44 та гол уриб, жамоасининг Испания Ла Лигаси ва УЕФА Чемпионлар Лигасида зафар қучишида катта ҳисса қўшди.

Бу йилги тантанали маросим 17 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!