Велоспорт бўйича 6 карра Олимпиада чемпиони Крис Хой простата саратонининг сўнги босқичини ўтказмоқда. Бу ҳақда “Тhe Times“ нашри хабар берди.
“Биз барчамиз туғилганмиз ва ўламиз. Бу жараённинг бир қисми, холос“, деган 48 ёшли атлет.
У шифокорларга бироз узоқроқ яшашга ёрдам берадиган дори-дармонларни ёзиб бергани учун миннатдорчилик билдирди.
2023 йил сентябрь ойида Хой елкасидаги оғриқ туфайли шифокорга борган. Ташхис вақтида унда шиш борлиги аниқланган.
Хой Олимпия ўйинларида олтита олтин ва битта кумуш медалга, шунингдек, жаҳон чемпионатларида 11 та ғалабага эга. У 2009 йилда рицар унвонига лойиқ топилган.
Маълумот учун, шу йилнинг 26 август куни футбол бўйича Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон саратон касаллигидан вафот этган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.