Олмалиқда лўли аёллар жанжаллашди

Олмалиқда лўли аёллар жанжаллашди

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида аёллар гуруҳ бўлиб жанжаллашгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатда лўли элатига мансуб бир нечта аёллар ўзаро тортишиб жанжаллашган.

Жанжал шу вақтнинг ўзида ҳудудий профилактика инспектори ва маҳалла ходимлари томонидан бартараф этилган.

Воқеа юзасидан содир этилган ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари тўпланиб судга тақдим этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!