Олмалиқда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Олмалиқда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж.Т., С.С., В.Т. бошқа бир фуқаро Д.га телеграм ижтимой тармоғи орқали хорижда ишлаб чиқарилган “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳар бир донасини 40 минг сўмдан сотишга келишиб, жами 49 дона ушбу дори воситасини 1,9 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!