Тадқиқотчилар сичқон миясининг ривожланишини кўрсатувчи уч ўлчамли атласни яратди.
Ушбу атлас сут эмизувчиларнинг бутун миясини эмбрёнал босқичларда ва эрта постнатал даврда батафсил ўрганиш имконини беради. Бу олимларга миянинг қандай шаклланиши, ишлаши, ривожланишида нима нотўғри кетиши мумкинлигини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Атлас қандай яратилди?
Бу атлас нейрон ривожланиши ва у билан боғлиқ касалликларни ўрганиш учун янги имкониятлар эшигини очади. Ишланма ривожланишнинг барча босқичлари учун илғор визуализация ва микроскопия усулларидан фойдаланган ҳолда яратилди.
3Д-атласни Пенсилвания штати тиббиёт коллежи жамоаси яна бешта илмий институт билан ҳамкорликда Nature Communications журналида тақдим этди. Ушбу атлас мия тузилишининг ривожланиш динамикасини ҳар томонлама қамраб олувчи тасвирини кўрсатади, бу эса тадқиқотчиларга вақт ўтиши билан миянинг шакли ва ҳажмидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш имконини беради.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири доктор Ёнсу Кимнинг таъкидлашича, бундай харитани яратиш миянинг нормал шароитда қандай ишлаши ва унинг бузилишларида қандай ўзгаришлар содир бўлишини тушуниш йўлида муҳим қадам бўлди. Илгари олимлар фақат икки ўлчовли тасвирлар билан чекланиб қоларди, бу эса нейрон алоқалари ва тузилмавий ўзгаришларни ўрганишни мураккаблаштирган. Эндиликда МРТ ва ёруғлик варағи флуорессент микроскопияси каби юқори технологик усуллардан фойдаланиш орқали, тадқиқотчилар мияни алоҳида ҳужайралар даражасида тасвирлаш имкониятига эга бўлди. Олимлар янги усулни ГАМКергик нейронлар — мия ичидаги коммуникацияда муҳим роль ўйнайдиган ҳужайраларни кузатиш учун қўллади. Бу ҳужайралар шизофрения ва аутизм каби касалликларга алоқадор бўлиши мумкин.
Яратилган атлас ушбу ҳужайралар миянинг турли қисмларида турли босқичларда қандай ривожланиши ва ташкил этилишини аниқлашга ёрдам берди.Жаҳон миқёсидаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жамоа барча фойдаланувчилар учун атласнинг интерактив версиясини яратди. Ушбу манба дунё бўйлаб олимларга ўз тадқиқотлари учун маълумотлардан эркин фойдаланиш имкониятини беради. Бундай ишланмалар олимларнинг турли тадқиқотлар натижаларини ўз лойиҳаларига бирлаштириш жараёнини осонлаштиради, шу билан бирга машинали ўрганиш ва сунъий интеллект усулларидан фойдаланган ҳолда нейрофан ривожига ҳисса қўшади.
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ.
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.
АҚШ суди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга фуқаролик беришни осонлаштириш дастурини бекор қилди. Бу ҳақда CБС хабар бермоқда .
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорбоғ сув омбори»да гидроцикли билан икки кишининг ўлимига сабаб бўлган 19 ёшли Қ.Ф.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида ҳукм ўқилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россиянинг қарийб уч йилдан бери давом этаётган босқинига қарши кураши учун АҚШнинг доимий ёрдами оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилган Трамп билан «ажойиб қўнғироқ суҳбати» ўтказганини айтди.
Трамп ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқишида Путин Трампнинг АҚШ сайловолди кампанияси чоғида Украина ва Россия билан муносабатларни тиклаш ҳақидаги сўзларини алоҳида таъкидлади.