Олимлар миянинг хотираларни қандай яратишини кўриш имконига эга бўлишди

Олимлар миянинг хотираларни қандай яратишини кўриш имконига эга бўлишди

Хотирани шакллантириш ва эслаш жараёни тета тўлқинлари деб аталадиган мия тўлқинлари билан боғлиқ.

“Улар гипокампусда ҳар уч сонияда пайдо бўлади (бу ҳам истаклар ва ҳиссиётлар учун жавобгардир)”, деб ёзади  Daily Mail нашрига таяниб “Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати.

Бирмингем университети олимлари буни тажрибада аниқладилар. Унда мияга махсус электродлар жойлаштирилган эпилепсия билан оғриган беморлар жалб қилинган.

Эксперимент жараёнида иштирокчилар бир қатор расмлар ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган сўзларни кўриб чиқдилар. Улардан сўзни тасвир билан ўзаро боғлашлари ва кейин бу алоқани эслашлари сўралган. Тета тўлқинлари фақатгина одам расм-сўз жуфтлигини тўғри эслаганида пайдо бўлган.

Шунингдек, тета тўлқинлари одам узоқ йиллик хотираларига қайтганда пайдо бўлади. Келажакда тета тўлқинларини ўрганиш Aлцгеймер касаллиги каби хотирани пасайишига олиб келадиган когнитив касалликларга чалинган одамларга ёрдам бериши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!