Сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги қарз муносабатлари кўпайиб бораётгани натижасида бу соҳада низолар сони ҳам ошиб бормоқда. Айрим ҳолларда қарздорликни ўз вақтида қайтармаслик иккинчи тарафнинг манфаатларига путур етказиб, суд орқали ҳал этилишини талаб қилади.
Шу муносабат билан Мажбурий ижро бюроси органларида қарз ва қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари сони ҳам ортиб бораётгани кузатилмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.В.дан ундирувчи Г.Қ. фойдасига 117,9 миллион сўм миқдоридаги қарз ундирилиши белгиланган.
Мазкур суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздор билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Кўрилган чоралар натижасида қарздор томонидан қарз миқдори тўлиқ тўланиб, ундирувчи Г.Қ.га 117,9 миллион сўм пул маблағи ундириб берилди.
Берилган қарз ўз вақтида қайтарилмаса, ҳақдорнинг мурожаати орқали у суд ва ижро жараёнига айланиши муқаррар. Зеро, ўзганинг ҳақини вақтида қайтармаслик — жавобгарликка олиб келади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.