Октябрь ойида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг юқори ишбилармонлик фаоллиги кузатилди?

 Октябрь ойида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг юқори ишбилармонлик фаоллиги кузатилди?

📍 Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятни баҳолаш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари ҳар ойда ҳудудлар ва туманлар даражасида тадбиркорлик фаолияти ҳолатининг мониторингини ўтказади.

📝 2023 йил январь-октябрь ойлари учун мониторинг натижалари шуни кўрсатдики:

🔼Солиқ тушумлари ҳажми 7,3%га ошган
🔼Божхона тўловлари бўйича тушумлар 22,7% ошди
🔼Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 10,9% ошди
🔽ЎзРТХБда тузилган битимлар ҳажми 2,4% камайди

⬆️Кредитлар бериш республиканинг деярли барча ҳудудларида ўсди, октябрь ойида энг катта ўсишни Навоий (+53,4%), Сирдарё (+32,4%), Жиззах (+27,0%), Хоразм (+18,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (+21,0%) кўрсатди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!