Шимолий Каролина университетининг америкалик олимлари томонидан океандаги пластик чиқиндиларни парчалашга қодир генетик жиҳатдан ўзгартирилган бактерия яратилди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, янги микроорганизм Тинч океанининг катта чиқинди уюмига қарши курашишда ёрдам беради.
Олимлар тажриба учун икки турдаги бактериялардан фойдаланишди. Биринчиси – Vibrio natriegens – шўр сувда ўзини яхши ҳис қилиши ва тез кўпайиши билан ажралиб туради. Иккинчиси, Ideonella sakaiensis – пластикни парчалайдиган ферментларни ишлаб чиқариши мумкин.
Биомуҳандислар бу хусусиятларни бирлаштириб, янги микроорганизмни яратишди. Бунинг учун улар Ideonella sakaiensisдан пластикни парчаланишига имкон берувчи генетик воситаларни олиб, уларни автоном репликацияга қодир бўлган плазмид – ДНК молекуласига жойлаштиришди. Кейинчалик генлар билан плазмид Vibrio natriegens ҳужайрасига жойлаштирилди.
Натижада полиэтилентерефталатни цельсий бўйича плюс 30 даража иссиқда шўр сувда парчалаш қобилиятига эга генетик жиҳатдан ўзгартирилган бактерия ҳосил бўлди. Олимлар тадқиқотнинг навбатдаги босқичида пластикнинг парчаланиши натижасида кимё саноатида фойдаланиш имконини берувчи маҳсулот олишмоқчи.
Тинч океанининг катта чиқинди уюми дунёдаги энг катта океан пластиклари чиқиндилари йиғилган жой. Унинг майдони 1,6 миллион квадрат километрга етади – бу Франция майдонидан уч баравар катта, деб хабар беради mir24.tv.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.