Огоҳ бўлинг: ижро ҳужжатлари ҳақидаги хабарлар SMS шаклида боради

Огоҳ бўлинг: ижро ҳужжатлари ҳақидаги хабарлар SMS шаклида боради

Интернет хавфсизлиги бугунги рақамли дунёда муҳокама қилинадиган муҳим мавзудир.

Мажбурий ижро бюроси томонидан аниқланишича, киберҳужумлар ижро ҳужжатларига асосан қарздор бўлган шахсларга нисбатан ҳам амалга оширилмоқда.

Фуқаронинг «Telegram» мессенжеридаги шахсий хабарларига шахсий телефон рақамидан қарздорлик мавжудлиги ҳамда илова қилинган «MIBuz» номли дастурни юклаб олиш шартлиги, акс ҳолда қарздорлик яна ошиб кетиши ҳақида хабар қўшилади.

Шуни маълум қиламизки, қарздорлик тўғрисида хабарлар қарздорларга фақатгина SMS хабар орқали ҳамда «MIB» кўринишидаги аккаунтдан юборилади. Бундан ташқари Бюронинг расмий дастурий воситалари «Playmarket» ва «AppStore» расмий онлайн иловалар дўконларидан ёки Бюронинг расмий веб-сайти www.mib.uz жойлаштирилган ҳавола орқали юклаб олиш мумкин. Шу билан бирга, ҳар бир қарздорликни Бюронинг расмий веб-сайти орқали текшириш имкониятлари мавжуд.

Огоҳ бўлинг! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақида ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси томонидан юборилмайди.

Ҳурматли фуқаролар, шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўзингизга тааллуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтаман, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни Мажбурий ижро бюросининг “MIB.UZ” расмий сайти ва Бюрода мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг «1107» қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.

Киберфирибгарликка қарши курашишнинг энг самарали йўли бу, фуқароларимизнинг ҳуқуқий ёки молиявий саводхонлиги ҳисобланади. Ҳозирда, бу каби фирибгарлар ишонувчан ва содда фуқароларимизни чалғитиб, ўз тузоғига туширишга ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!