Одам қандай ақлдан озади? (ҳажвия)

A A A
Одам қандай ақлдан озади? (ҳажвия)

– Жаноблар, – деди кўзойнакли киши тантанавор оҳангда,- биз бир тўхтамга келишдан олдин ҳаммасини обдон ўйлаб, пишитиб олишимиз керак.Бунақа ишда шошма-шошарлик кетмайди.
– Тўппа-тўғри, – дея қўллаб гапирди даврадагиларнинг энг ёши,- жуда жиддий ўйлаб кўриш керак. Акс ҳолда бошмизга бало бўлади.
– Аввало биз ундан розимизми — шуни аниқлаб олишимиз лозим,- деди сепкилли жаноб.
– Норозимиз! – йиғилганлар жўровоз бўлиб жавоб қилишди.
– Нима учун? – яна сўроқлади сепкилли.
– Ахир у жинни-ку!- кўзойнакли жаноб хитоб қилди.
-Ҳа, ҳа, жинни!
-Жинни!- ҳар томондан қичқиришди.
-Тушунарли,- бош ирғади сепкилли,- ҳамма гап шунда.Бизнинг вазифамиз – ғафлатда қолмаслик ва яна жиннини сайламаслик.
-Олдингиси ҳам тентакроқ эди,- қўшимча қилди семиз киши.
-Мен билганларнинг ҳаммаси тентак эди.
– Хўш, шундай экан, келинглар обдон ўйлаб кўрайлик ва ниҳоят ақли расороқ бир кимсани сайлайлик, – деди ёш йигит донолик билан.
– Ажабо, биз уларни сайлаганимизда ҳаммасининг ақли хуши жойида эди,- деди кўзойнакли жаноб хайрон бўлиб. – Ҳа, улар ақлли, олийжаноб одамлар эди. Аммо энг ақллиси ҳам охир оқибат тентак бўлиб чиқди.
– Э оллоҳ,– деди даврадаги кекса киши тамшаниб, йўталаркан,- ёзуғимиз не эди? Ҳаммаси мана шу лаънати амалга минганда ақлини йўқотади-я.
– Айни биз шу мансабга сайлаган кимсалар!- қўшимча қилди семиз киши.
– Гап лавозимда ҳам эмас! – деди ёш йигит.- Ҳойнаҳой, номзодларимизнинг аввалданоқ сал… томи кетган, аммо улардаги тентаклик аломатлари сайловгача билинмасди. Лавозимга ўтиришлари ҳамон уларнинг дарди қўзиб, кучайиб кетади.
– Эскисими ёки янгисими, хотирам панд бермаса, ҳаммаси охир оқибат ақлини йўқотарди. Биронта эс-хуши жойида бўлганини кўрмадим,- деди чол йўталини аранг босиб.
– Нималар деб валдираяпсизлар! Биз у билан мана ўттиз йилдан буён дўстмиз. Ҳокимликка сайлангунча унда ҳеч қандай касаллик аломатлари сезилмаган!- деди сепкилли жаноб аччиғланиб.
– Ҳмм… Онадан туғма тентак бўлиб дунёга келадиган одам камдан кам учрайди. Демак, ақлдан озиш учун олдин ҳоким бўлиш керак экан.
– Жаноблар, ортиқча тортишишдан фойда йўқ,- ҳамсуҳбатларнинг гапини бўлди кўзойнакли одам. Олдимизда бундан ҳам муҳим вазифа турибди : бу гал кимни шаҳар ҳокими этиб сайлаймиз?
Йиғилганларнинг ҳар бири қандайдир номзодни тилга олишар, аммо шу заҳотиёқ ҳар бир номзодга эътирозлар ёғиларди. Ахир бўлажак ҳоким сайловгача ҳам, ундан кейин ҳам жинни бўлмаслиги лозим эди-да. Юзлаб номзодлар тилга олинди.
— Тўхтанглар! – кутилмаганда кўзойнакли жаноб ҳитоб қилди.- Мен топдим! Расимбей ҳақида нима дейсизлар?
— Худога шукур, имонли одам.
— Ҳалол.Тарбия кўрган. Камтарин.
— Ҳасадгўй эмас. Ҳаммага яхшилик тилайди.
— Уддабурон, беғараз, хушмуомала.
— Ишчан.
Расимбей шаънига мақтовлар ёғилиб кетди.
— Аммо, менимча, Расимбей ҳоким бўлишни истамайди, – эътироз билдирди семиз киши.
— Сиз ҳақсиз, мен уни болалигидан биламан. Рози бўлишига кўзим етмайди, – ковшаниб қўшимча қилди чол.
— Ўла қолсаям ҳоким бўлмайди у! – тасдиқлади сепкилли.
— Нима қилиш керак? – кўзойнакли одам калласини чангаллади. – Мен ҳам шундай фикрдаман, аммо нима қилсак экан? Энди муносиб номзодни топганимизда… ҳаммаси чаппасига кетса!
Агар бу одамлар тавсия қилган номзод сайловда ўтмай қолганда ҳам бошқа гап эди. Халқ уларга ишонади ва кўрсатилган номзодни сайлайди.
Йиғилганлар ўрнидан туриб, Расимбейнинг уйига равона бўлдилар. Унга ўз таклифларини айтдилар. Гап орасида ҳамма ҳокимлар эртами кечми ақлдан озишини ҳам писанда қилиб қўйишди.
— Демак, сизлар менинг ҳам жинни бўлишимни истайсизларми? Менда қасдинглар борми ўзи? – Расимбейнинг фиғони фалакка чиқди.
— Худо ҳаққи, ўзингни бос. Сен ақлли одамсан. Илтимосимизга йўқ дема.
— Йўқ, иложим йўқ.
— Бу сенинг Ватан олдидаги бурчинг, Расимбей.
— Миллатнинг бор-йўқ умиди сендан.
— Бу ахир давлат аҳамиятига молик масала.
— Ҳай майли, мен розиман, фақат бир шартим бор…
— Марҳамат! Бир оғиз сўзинг…
— Менинг шартим шундай. Кейин мени сўкиб юрмаслигингиз учун гапнинг пўсткалласини айтмоқчиман. Менга хушомадгўйлар керак эмас…Зиёфату тантаналар бекор қилинади, тилёғламалик ва маддоҳлик унутилади. Хўш, қалай, ёқадими? Талабимни уддалаш қўлинглардан келадими? Мен ҳам худди сизлар каби оддий бир хомсут эмган бандаман. Худо ҳаққи, мени тентакка чиқарманглар. Розимисизлар энди?
— Розимиз! – ҳамма суюниб хитоб қилди.
…Расимбей кўпчилик овоз билан ҳоким бўлди. Ўша куннинг ўзидаёқ элликдан ортиқ телеграмма келди. У булардан бирини олиб,муқаддимасини ўқиб кўрди: «Муҳтарам афанди, ўз халқининг асл фарзанди, жаноб Расимбей…»
Расимбей бошқа телеграммаларни очиб ўтирмади.
— Ё оллоҳим, ўзинг қўллагайсан! – дея тавалло қилди.
Орадан кўп ўтмай эшик тақиллаб қолди.
Кўзойнакли жаноб каттакон гулдаста кўтариб кирди. Чуқур таъзим ила Расимбейни табриклади.
Орадан яна бир муддат вақт ўтгач, қандайдир бир қўлтиқтаёқли, қотма чол ҳам гулдаста кўтариб келди. Шу аснода у Расимбейнинг қўлини ҳам ўпиб қолди. «Беҳуда овора бўляпсизлар!» деди у совуққонлик билан, кескин оҳангда. Аммо булар ҳали ҳолво эди: табриклаш учун сепкилли ёш йигит билан семиз киши ҳам ташриф буюришди. «Яратганнинг ўзи ақлимдан мосуво қилмасин!» – деди Расимбей хит бўлиб.
Айни чоғда унга «Сизнинг шарафингизга зиёфат уюштирилмоқда!» деган хабар етказилди. Расимбей зиёфатга борсамми йўқми дея ҳали бир тўхтамга келиб улгурмай эшиги ёнида машина тўхтади.
Зиёфатхона шоҳ саройига ўхшарди. Қирқ нафар кишига мўлжаллаб дастурхон тузалган. Қандиллар, гуллар, шамдонлар кўзни қамаштиради.
Кўзойнакли киши қўлига қадаҳ олиб ўрнидан турди. Расимбей шанига қутлов сўзи айтиб, уни юқори лавозим — шаҳар ҳокими этиб сайлангани билан табрикларкан, шундай деди:
— Жаноблар, ҳузуримизда ноёб ақлу заковот соҳиби турибди! Бу — улуғ шахс. Бу – камёб инсон! Унинг беқиёс истеъдоди туфайли бизнинг шаҳримиз қисқа бир фурсатда…
Расимбей дарғазаб бўлди, намойишкорона зиёфатни тарк этди.
— Эҳтимол бу уларга сабоқ бўлар! – деб ўйлади у.
Эртаси куни у ишга кетаётиб кўчадаги байрамона тантанани кўриб қолди. Унинг уйидан то шаҳар ҳокимлигигача гиламдан поёндоз тўшалганди. Карнай, сурнай ва дўмбиралар жўрлигида ўйин-кулги қилишарди. Чор атроф дафна япроқлари билан безатилган. Йўлакларда ўқувчилар саф тортган. Расимбей кўриниши ҳамон қарсаклар чалинади ва «Яшасин ҳокимимиз!» деган хитоблар янграйди
Ёшгина бир йигит дўмбирачининг қулоғига қичқиради:
— Дадилроқ, дадилроқ чал!
Болаларни ҳам шиғаб қўяди:
— Қаттиқроқ , қаттиқроқ қичқиринглар!
Расимбейнинг оёқлари остида қўйлар қурбонликка сўйилди. Шаҳар ҳокимлиги биноси пештоқида дафна япроқлари билан безатилган шундай шиор осилганди: «Янги ҳокимнинг умри боқий бўлсин!»
Минбарни бор сохт-сумбати билан эгаллаб олган семиз киши шундай қичқирарди:
— Янги ҳокимимиз ҳамшаҳарларимиз қалбини ўзининг ишчанлиги, адолатпарварлиги, олийжаноблиги билан забт этди.
Дарғазаб Расимбей олдинга ташланади, семизнинг қўлидан маъруза матнини тортиб олиб, йиртиб ташлайди.
— Менга бунақа пахта қўйишлар керак эмас!- деб наъра тортади.
-Ватандошлар!- деди бунга жавобан сепкилли йигит.- Сиз умрингизда шунақа камтарин инсонни кўрганмисиз? Яшасин янги ҳокимимиз!
-Яшасин! Яша- син!
Гулдурос қарсаклар янгради. Боёқиш Расимбей худди дўлдан қочгандек маъмурият биносига ўзини уриб яширинди. Қабулхона ҳокимни табриклаш учун келганлар билан гавжум эди.
— Буюрсинлар!- ёшгина йигит қўл қовуштириб, буйруққа маҳтал турарди.
— Ҳеч ким Сизчалик ўз ишига бу қадар юксак масъулият билан ёндошмаган! – деди қотма чол.
— Худо ҳаққи қасам ичиб айтаманки, мен истеъфога чиқиб кетаман! – аччиғланди Расимбей.- Кўзимдан йўқолинглар!
Ташриф буюрганлар қўрқа-писа ташқарига чоғланишди:
— Бир оғиз сўзингиз!
— Хизматингизга мунтазирмиз! Ҳар қандай буйруғингизни бажаргаймиз.
Расимбей чор-ночор ух тортди: «Ё оллоҳ!»
— Дамингизни олинг, афандим! – ғамхўрлик билан маслаҳат берди сепкилли киши.
— Кетинглар!- қичқирди ҳоким.
Ишлашга имкон йўқ эди. Расимбей кўчага чиқди.
— Четланинглар! Ҳоким келмоқда! – қандайдир бир ёш йигит йўловчиларни тарқата бошлади.
Расимбей минг машаққат билан уйига етиб олди. Шу куни у ҳеч қаёққа бормади. Эртаси куни у шаҳарда чиқадиган иккита газетадан келтиришни сўради. Бу газеталар биринчи саҳифаларида унинг йирик фотосуратини босиб чиқарганди. Улардан бирида шундай тагсўз битилганди: «Ҳамюртлар фахрланадиган буюк заковот эгаси», бошқасида эса « Жаҳондаги энг ишчан ҳоким» деб ёзилганди.
Оқшомда уйига келишди:
— Жанобларига қай бири маъқул – раққосалар уйингизга келишсинми ёки казинога ўзлари ташриф буюрадиларми?
-Ўзим бораман,- деди Расимбей.
— Биз ҳокимимиз билан бир ҳаводан нафас олаётганимиздан бениҳоя фахрланамиз, – деди казинодаги ёш нотиқ йигит. У ярим соат нутқ ирод қилди. Расимбей унинг сўзини бўлмади.
Нотиқдан кейин кўзойнакли одам сўз олди.
— Бизнинг ҳокимимиз олийжанобликнинг ёрқин тимсоли эканлигидан мамнунмиз!
… Орадан бир йил ўтди. Кўзойнакли одам, семиз киши ва қотма чол ўзаро гурунглашишарди.
– Биз у билан ҳеч нарсага эришолмаймиз! Ахир жинни билан бир иш қилиб бўладими?!
— Ҳа, ҳа, у — ғирт жинни!
— У олдингилардан ҳам баттар экан. Ҳоким эмас, бошимизга битган бир бало бўлди.
— Худди тоғни талқон қилгандек мақтанишини айтсангчи.
— Гўё ўзидан бошқа бу дунёда ҳеч ким йўқдек.

— Буюклик касалининг ўзгинаси!

— Тутқаноғи ҳам бор. Улар асли шунақа бўлади, мен аниқ биламан.

— Энди уни нима қилсак экан? Наҳотки янги сайловгача чидаб юрсак?

— Қанақасига чидашимиз керак экан? Унинг жойи – жиннихона. Ўз уйида музей очганига ўласанми? Майдонда ҳайкалини ўрнатишга қарор қилганичи!

– Кеча қабулига илтимос билан келган бир одамнинг юзига туфлади.

– Ўтган туни столда қип-ялонғоч рақсга тушибди.

– Нима қилсак экан?

– Дўхтирдан жиннилиги ҳақида маълумотнома олиб, жиннихонага тиқиб қўйиш керак.
– Вақтни бой бермайлик, – деди кўзойнакли хурсанд бўлиб. – Худо кўрсатмасин яна биронтасига ташланиб қолса…

– Тўппа-тўғри!
– Эрталаб, тонг саҳарда қўл-оёғини боғлаб, жиннихонага элтамиз. Шундан кейин янги сайловни белгилаймиз.

– Жуда соз! Дарвоқе, энди кимни ҳоким қиламиз*

– О-о, энди эҳтиёт бўламиз! Бу гал ақли ҳуши жойида бўлган одамни сайлашимиз керак.
– Ҳа, ҳа… биз бунақа жиннилардан роса тўйдик!..

Муаллиф: Азиз НЕСИН

Таржимон: Шодмон Отабек


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Хитой Эрон–АҚШ келишуви бўйича баёнот берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва АҚШ ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув якунланиш арафасида эканини маълум қилди.

Эрон уран захираларини Хитойга экспорт қилишга рози бўлди

Саудиянинг Al Hadath телеканали юқори мартабали манбаларга таяниб хабар беришича, Эрон юқори даражада бойитилган уран захираларини Хитойга топшириш шарти билан уларни ўз ҳудудидан олиб чиқишга тайёр.

Лавров Рубиога Россиянинг Киевга режалаштирилган ҳужумлари ҳақида хабар берди

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.