Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, фуқаро М.И Андижон туманида яшаб келгани ҳолда қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш ва талончилик, яъни ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ўзгаларнинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноятини содир этган.
Жумладан, фуқаро М.И. шериклари М.М ва Р.О бемашаққат йўллар билан пул топиш учун ўзига таниш ва нотаниш бўлган, мўмай даромадга эга фуқароларнинг мол-мулкларини талончилик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишни мақсад қилган.
Яъни у, жиноий шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат тахминан 22:00 лар чамасида Андижон туманида жойлашган кўрпа-тўшаклар сотиладиган савдо дўконлари ёнидан Хўжаобод тумани Хидирша массивидаги (Қозоқ) коттежларга пиёда кетаётган Х.Ш. М.Ш ва Т.Э.ларни тўхтатиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, М.Шнинг ёнида бўлган нархи 4 500 000 сўмга тенг бўлган Samsung Galaxy А31 русумли телефон аппаратини, Т.Э.нинг ёнида бўлган нархи 500 000 сўмга тенг бўлган 1 дона Redmi-9А русумли телефон аппарати ва 100 000 сўмга тенг бўлган Air pods номли қулоқчинни ҳамда Х.Ш.нинг ёнида бўлган 100 000 сўмга тенг бўлган BQ номли қулоқчинини очиқдан очиқ талон-торож қилишиб ҳодиса жойидан яширинишган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.И.дан 1 дона BQ номли қулоқчин ҳамда М.М.дан 1 дона Redmi-9А русумли телефон аппарати ва 1 дона Air pods номли қулоқчин холислар иштирокида баённома орқали олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.