"Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури ижроси амалда

"Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури ижроси амалда

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Гулистон тумани Иноқлик маҳалласида "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" мезонларини жорий қилиш, маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, маҳаллада "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури доирасида Гулистон туман электр таъминоти томонидан 4 км қисмига ҳаво тармоғи тортиш, 117 дона темир бетон устун ва 2 дона трансформатор ўрнатиш ишлари режалаштирилган, шундан ҳозирги кунда 95 дона темир бетон устунлари олиб келинди ва 82 дона темир бетон устунлари ўрнатилди. Айни кунларда қолган устунларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!