ОАВ: Никол Пашинян АҚШ ёрдамида Жанубий Кавказда кескинликни кучайтирди

“Жанубий Кавказда кескинлик қасддан, мақсадли ва режали тарзда яратилмоқда. Арманистон бош вазири Никол Пашинян АҚШ ёрдамида кескинликни кучайтирмоқда. Арманистон армияси биродарларимиз Озарбайжонга қарши шармандали ҳужумларини тезлаштирмоқда, АҚШ ва Арманистон қўшма машғулотлар ўтказмоқда”.
Бу ҳақда Тукиянинг “Таквим” газетаси ёзди, деб ёзади “Report” .
Мақолада айтилишича, Ереван Россия президенти Владимир Путин Арманистон ҳудудига кирса ҳибсга олинишини даъво қилиб, танқидий чегарани босиб ўтмоқда. “Хўш, нега АҚШ Пашинянни ўта хавфли йўналишга олиб бормоқда? Вашингтон Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Путин ўртасидаги иттифоққа ҳасад қилади ва бу иттифоқдан хавотирда. Эрдоған АҚШга ташрифи бошида Истанбул аеропортида жуда муҳим баёнот берди: “Биз Туркия сифатида Қорабоғ масаласида тўрт томонлама саммит ўтказишни таклиф қилдик. Путин, Алиев, мен ва Пашинян, келинг, тўртлик бўлиб учрашайлик”.
Мақолада Н.Пашинян ҳозирда АҚШ-Ғарб билан ўйнашга уринаётгани таъкидланади: “Эрдоғаннинг таклифи янги йўл очишдир. АҚШ НАТО эшикларини Арманистонга очиб, Россияга босим ўтказмоқчи. Аммо Россия Пашиняннинг АҚШ билан муносабатларига кўз юмадими? У ҳеч қачон кўз юммайди”.
Мақолада 2021-йил 15-июн куни Шушада Озарбайжон ва Туркия президентлари Илҳом Алиев ва Эрдўғон қўшма декларацияни имзолагани қайд этилган: “Эрдоған бу борада катта қадам ташлади. Анқара 18-30-сентябр кунлари АҚШ ва Арманистон ўтказаётган машғулотларга жавобан “Кавказ бургути” қўшма машғулотларини ўтказади. Худди шу саналарда Туркия ва Покистоннинг “Абадий биродарлик – II” машғулотлари ўтказилади.
Газета, 44 кун давом этган Қорабоғ урушининг ҳам Озарбайжон-Арманистон муносабатларида, ҳам Туркиянинг Жанубий Кавказ сиёсатида муҳим бурилиш нуқтаси бўлганини ёзди: “Президент Эрдўған, Жанубий Кавказнинг стратегик аҳамияти ортиб бораётганини кўриб, геосиёсий ва геоиқтисодий қадамлар қўймоқда. Туркия-Озарбайжон иттифоқи Жанубий Кавказда ҳам муҳим динамикани ўзгартиради”.