O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистон – янгича бошқарув

A A A
O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистон – янгича бошқарув

Партия учун янги Ўзбекистон – шахс, бизнес ва хусусий секторнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган профессионал парламент фаолият кўрсатаётган ва “Инсон давлат учун эмас, давлат инсон учун” тамойили амал қилаётган мамлакатдир.

Парламентаризмни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг ролини ошириш, халқ ҳокимиятини янада кучайтириш бу борадаги партиянинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. O‘zLiDeP парламент сайловларида ғалаба қозонган партия нафақат Бош вазир номзодини, балки парламент қуйи палатаси Спикери номзоди, Ҳукумат таркибини таклиф этиши, сайловларнинг пропорционал тизимига ўтиш, ҳокимият органларининг ҳисобдорлигини ва очиқлигини таъминлаш мақсадида жамоат ва парламент назорати тўғрисидаги қонунларни замон талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги борасидаги фаолият сифатини тубдан ошириш, қонунчилик базасини тизимлаштириш ва қонуности ҳужжатлари сонини кескин қисқартириш, қонун ижодкорлигида “ақлли тартибга солиш” модели элементларини қўллаш, “қонуннинг ягона манбаи ва муаллифи халқ экан, қонунлар инсон ва жамият ҳаётини яхшилаш, эркинлаштириш учун қабул қилинади”, деган олижаноб ғояни ҳаётга жорий этиш каби ғояларни илгари сурмоқда.

Партия бу борада бизга тўғридан-тўғри, бевосита ишлайдиган қонунлар керак ва қонуности ҳужжатлари билан умуммажбурий нормалар белгилашни тўхтатиш зарур, деган қатъий позицияни ёқлайди.  Шунинг учун партия норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш ҳамда жамоат ташкилотларининг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб қўйиш мақсадида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоат муҳокамасини ташкиллаштириш тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни таклиф этмоқда.

Бундан ташқари партия халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ваколатларини кенгайтириш, энг муҳими, мазкур тузилмаларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, реал даромадларнинг барқарор ўсиши, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда назорат қилиш бўйича масъулиятини кучайтириш. Биз халқ вакиллик органларининг фуқаролар учун очиқлигини таъминлаш, “Электрон парламент” ва “Электрон халқ депутатлари кенгаши” каби концепцияларни ҳаётга изчил татбиқ этиш тарафдоридир.

Партия дунёнинг давлат бошқаруви сифати юқори даражага эга, ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилган 30 та давлати қаторига Ўзбекистоннинг киришига эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Давлат хизмати  бу – фуқароларнинг профессионал хизмат фаолияти, унда ўз касбининг усталари ишлаши шарт, деган позициямизда қаттиқ турамиз.  Бу – давлат бошқаруви тизимининг самарали ва сифатли фаолият юритиши, жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш гаровидир!

Айни пайтда бу борада анчагина камчилик ва нуқсонларимиз мавжудлиги ҳаммага аён, айрим давлат ҳокимияти вакилларининг у ёки бу масаладаги “қовун тушириш” ҳолатлари ҳақида кўп ва хўп гапирилди, бу вазият ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Шунинг учун партиямиз менежментнинг замонавий усулларини ва корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш, аутсорсинг дастурларини амалга ошириш, давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, янгича тафаккурга эга, бошқарувнинг инновацион, янада мослашувчан моделларини, жумладан, лойиҳа моделини (Agile, Scrum, Kanban, PRINCE2 ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва жорий этишга лаёқатли етук мутахассислар, сиёсий партиялар, хусусий сектор вакилларини, кучли хорижий экспертларни жалб қилишни кўзда тутувчи янги кадрлар сиёсатини амалга ошириш,  маъмурий ислоҳотлар концепцияси қоидаларининг тўлиқ ва самарали амалга оширилиши, ҳукумат, давлат институтлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлиги, давлат хизматларининг сифати ва тезкорлигини таъминлаш, барча давлат хизматларини BPR (Business process reengineering – бизнес жараёнини қайта ташкил этиш) тизими асосида соддалаштириш, давлат хизматларини кўрсатишга замонавий ахборот тизимларини кенг жорий этиш, “бир ойна” тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматларини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг изчил инновацион ва технологик ривожланишини таъминлаш мақсадида ушбу соҳанинг бошқарув тизимини такомиллаштириш ғояларини илгари суради.  Партия давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб этиш, бюджет маблағлари тасарруф қилинишининг шаффофлиги, давлат мулкидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва мақсадлилиги каби муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолайди.

Партия ҳозирги ахборот жамияти шаклланиши шароитида, ахборот ва билимлар тараққиётнинг стратегик омилига айланган бир даврда мамлакат ривожланиши ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш замонавий ахборот-коммуникация ва “рақамли” технологиялар жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларига қанчалик жорий этилгани билан боғлиқ деб билади.

Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида  ахборот технологиялари, молия технологиялари, логистика, электрон тижорат, электрон таълим, биотехнология ва бошқа йўналишлардаги илк лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Масалан, АҚШдаги транспорт корхоналарига логистика ҳамда кафе ва пиццерияларга аутсорсинг бўйича технологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Технопаркнинг бу каби хизматлари арзонлиги, сифати қолишмаслиги билан хорижликларга маъқул бўлмоқда. Соҳа ривожига янада кенг шароит яратиш мақсадида бу ерда яна еттита лотда қурилиш қилиниб, IT-офислар, бизнес маркази, меҳмонхона ва бошқа бинолар барпо этиш режалаштирилган. Технопаркда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2020 йилда 10 миллион доллардан ортиши, 2025 йилда эса 100 миллион долларга етиши кўзда тутилган. Умуман олганда юртимизда келгуси 5 йил ичида дастурий маҳсулотлар экспортини 10 баробарга ошириш, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги ахборот технологиялари секторининг улушини камида 4 фоизга кўтариш режалаштирилган. Бундан ташқари, «Big data», яъни катта ҳажмли маълумотларга ишлов бериш ва «нарсалар интернети», ақлли видеокузатувлар ва жамоат жойларида мониторинг тизимини жорий этишни ўз ичига олган «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳарлар технологияларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш давом эттирилмоқда.  Хусусан шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистондаги илк ақлли меҳмонхоналар Tashkent Cityда жойлашган янги Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси иш бошлади. Ушбу замонавий биноларда бошқаришнинг турли воситаларини – кириш/чиқиш, иситиш ва вентиляция тизимларини бирлаштирувчи тўлиқ интеграциялашган, киберхавфсиз, булутли бошқариш тизими (BMS) ўрнатилган. «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида бутун республика бўйлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини видеоқайд этиш, турар-жой бинолари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларнинг хавфсизлигини мониторинг қилиш, автотураргоҳлар ва тўхташ жойларини тартибга солиш каби ишлар олиб борилмоқда. Яқинда эса Ўзбекистон ва БАА ихтисослаштирилган онлайн портал орқали аҳолига бепул масофавий таълим олиш имкониятини берувчи «Бир миллион ўзбек дастурчиси» (One Million Uzbek Coders) лойиҳасини ишга тушириб юборишди. Дастурнинг асосий мақсади – рақамли технологиялар бўйича мутахассислар авлодини тайёрлаш ва дастурлаш бўйича уларга керакли билим ва кўникмаларни беришдир.

Шунинг учун партия ушбу йўналишда “Рақамли Ўзбекистон 2030” дастурини жорий этиш, “катта маълумотлар” (“Big data”), “блокчейн”, “ақлли”, “хавфсиз” шаҳар, “интернет буюмлар” технологияларини кенг жорий қилиш, телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, ушбу асосда мамлакат ЯИМнинг 30 фоизга ўсиши ҳамда юртимизнинг “рақамли иқтисодиётга тайёрлик” ва “АКТ ривожланиши” халқаро индекслари бўйича илғор давлатлар қаторига киришини таъминлаш, мамлакатдаги барча аҳоли пунктлари ва таълим муассасаларига замонавий оптик толали интернет алоқа тизимини олиб кириш ва интернет хизматлари нархини пасайтириш, ташқи интернет каналлари орқали интернет трафиклари сотиб олиш ва мамлакатга тарқатиш бўйича монополлашувга йўл қўймаслик, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасида ўзаро самарали мулоқотни шакллантириш, ортиқча сансалорлик ва бюрократизмнинг олдини олишга қаратилган “Электрон ҳукумат” концепциясини изчил амалга ошириш,  давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг ахборот ресурслари ва технологияларини янада тараққий эттириш, соҳада давлат-хусусий шерикчилик механизмини ривожлантириш, хусусан, давлат кадастри ишларини юритишнинг тўлиқ рақамлаштирилишини таъминлаш ва мулкни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилини соддалаштириш каби бир қатор комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни  таклиф этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.