Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Сунъий интеллект соҳасини чип билан таъминлайдиган технология компаниясининг бозор капитализацияси 3 триллион доллардан ошди.

18 июн куни Nvidia технология компанияси бошқа технологик гигант Microsoft компаниясидан ўзиб кетиб, дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Сунъий интеллект бозорида муҳим рол ўйнаётган чипларни ишлаб чиқарувчи Nvidia компаниясининг акциялари 3,2 фоизга ўсиб, нархи 135,21 долларга етди. Натижада, унинг бозор капитализацияси 3,3 триллион долларга тенг бўлди. Бу кўрсаткич унга дунёнинг энг қиммат компаниялари рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олишига ёрдам бўлди.

Қайд қилинишича, Nvidia акциялари 2024 йилда тахминан 173 фоизга ошган. Microsoft акциялари нархи эса 19 фоизга кўтарилган холос.

Nvidia компаниясининг бозор қиймати феврал ойида 2 триллион долларга етган эди: атиги 9 ой ичида капитализация 1 триллион долларга кўпайди. 3 ойдан сал кўпроқ вақт ўтгач, июн ойида 3 триллион долларга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!