Нукусдаги бозорда ёнғин юз берди

Нукусдаги бозорда ёнғин юз берди

Бугун, 30 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги бозорда ёнғин содир бўли. Ҳолат юзасидан Республика ФВВ маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 15:50 да Нукус шаҳри «Амударё» МФЙда жойлашган “Нукус деҳқон бозори” АЖга қарашли очиқ майдонда қурилишда фойдаланишга мўлжалланган қамиш ва ҳашак пресслари ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан ҳодиса жойига ёнғин-қутқарувчилар етиб борган ва ёнғин соат 18:30 да бартараф этилди. Ёнғинни ўчиришга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!