Новосибирскда мигрантларга такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланди

Новосибирскда мигрантларга такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланди

Россиянинг Новосибирск вилояти маъмурияти мигрантларга такси ҳайдовчиси сифатида ишлашни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар берди.

Вилоят губернатори Андрей Травников тегишли қарорни 15 апрель куни имзолаган. Қарорга кўра, муҳожирларга такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш, ичимликлар ва тамаки сотиш тақиқланади.

Бу чора ўтган ой Москва яқинидаги концерт залида юз берган терактдан сўнг Россия бўйлаб, асосан, Марказий Осиё давлатларидан келган хорижлик ишчиларга босим кучайган бир пайтда амалга оширилди.

Травников чиқарган қарорга кўра, Новосибирскдаги иш берувчи компаниялар 60 кун ичида такси ҳайдовчиси сифатида фаолият юритадиган ёки тамаки ҳамда алкоголли ичимликлар сотиш соҳасида ишловчи меҳнат муҳожирларини ишдан бўшатишлари шарт. Қарор ижросини расмийлар жиддий кузатиб боради.

Худди шундай тақиқ дастлаб Россиянинг Новгород вилоятида чиқарилган эди. Вилоят расмийлари муҳожирларни қатор соҳаларда ишлашдан чеклаб қўйган. Бора-бора чет эллик муҳожирларга тақиқ киритган вилоятлар сони 9 тага етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!