Норвегия ва Украина хавфсизлик соҳасида келишув имзолайди

Норвегия ва Украина хавфсизлик соҳасида келишув имзолайди

Норвегия ва Украина икки томонлама хавфсизлик шартномасини тузишга келишиб олди. «Норвегия Украинага узоқ муддатли ҳарбий, сиёсий, молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатади», — деди Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде 15 март, душанба куни Киевда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувдан сўнг.

Шартнома Володимир Зеленскийнинг Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёр билан навбатдаги учрашувида имзоланади, унинг санаси ҳали аниқланмаган. «Келишув Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш бўйича аниқ сиёсий мажбуриятимизни кўрсатади, худди биз Россиянинг икки йилдан кўпроқ вақт олдин кенг кўламли ҳужумидан кейин қилганимиздек», — дея қўшимча қилди Эйде. 2023 йилда Норвегия Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Фритоф Нансен номидаги кўп йиллик дастур доирасида Киевга 7 миллиард еврога яқин маблағ ажратди. Дастур 2027 йилгача Украинанинг ҳарбий ва гуманитар эҳтиёжлари учун ҳар йили маблағ ажратишни ўз ичига олади.

Ўқ-дорилар тақчиллиги ва рус армиясининг фронтда олға силжиши фонида Киев хавфсизлик бўйича Европа иттифоқчилари билан муносабатларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Украина бир қанча давлатлар, жумладан, Германия, Британия ва Франция билан тегишли икки томонлама шартномаларни имзолаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!