Норвегия ЖЧ саралаш ўйинида Молдова дарвозасига 11 та гол урди

A A A
Норвегия ЖЧ саралаш ўйинида Молдова дарвозасига 11 та гол урди

Норвегия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўз майдонида Молдовага қарши баҳс олиб борди ва 11:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳужумчи Эрлинг Холанд бешта гол урди, ярим ҳимоячи Тело Асгор покер қайд этди.

Норвегия бешинчи ўйинда бешинчи ғалабасини қўлга киритди ва 15 очко билан I гуруҳ жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Норвегия - Молдова 11:1
Голлар:
Феликс Хорн (6), Холанд (11, 36, 43, 52, 83), Эдегор (45+1), Асгор (67, 76, пен. 79, 90+1) - Остигард (74).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!