Норинда фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ва унинг Тошкент шаҳридаги шериги ушланди

Норинда фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ва унинг Тошкент шаҳридаги шериги ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани ва ДХХнинг Учқўрғон туманлараро бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.Н. бошқа бир фуқаро Ш.ни гўёки Давлат тест марказида ишловчи таниши орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан Тошкент шаҳрида давом этган тадбирда, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Б. фуқаро Ш.ни Наманган муҳандислик технология институтининг иқтисодиёт факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!