17 сентябр куни Президент Шавкат Мирзиёев Уйчи туманидаги иншоотни бориб кўрди. «Ўзбекгидроэнерго» томонидан амалга оширилаётган олти ГЭСдан иборат лойиҳанинг умумий қиймати 428 млн доллардан ортиқ бўлиб, йилига 1 млрд кВт/h дан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу 430 минг хонадонни электр билан таъминлайди ва йилига 290 млн куб метр газни тежаш имконини беради.
Ишга туширилган ГЭС-1 тўлиқ маҳаллий материаллар ва ускуналар асосида қурилгани боис «биринчи миллий ГЭС» сифатида қайд этилмоқда. Станция йилига 171 млн кВт/h энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 130 та янги иш ўрни яратилди.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон гидроэнергетикаси тарихида илк бор кичик босим шароитида ҳам самарадорлиги юқори бўлган горизонтал капсула шаклидаги гидроагрегатлар жорий этилди. Мутахассислар буни миллий гидроэнергетика соҳасида янги босқич деб баҳоламоқда.
ГЭС ҳудудида сув тўсиш иншооти, хизмат бинолари ва диспетчерлик пункти барпо этилди. Атроф-муҳитни асраш мақсадида 6 минг туп манзарали дарахт ўтқазилди, келгуси баҳорда яна 7 минг туп мевали кўчат экилиши режалаштирилган. Лойиҳа минтақа учун экологик аҳамиятга ҳам эга бўлади.
Қолган бешта станциянинг иккитаси 2026 йилда, учтаси эса 2027 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. Умумий ҳисобда Наманган вилояти қуввати 2141 MWга етказилиб, йиллик 7,8 млрд кВт/h энергия ишлаб чиқарилади. Бу миқдор вилоят эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, ортиқчаси Андижон ва Фарғона вилоятларига йўналтирилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.