Айни пайтда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали онлайн амалга оширилмоқда.
Бунда ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг ногиронлик бўйича маълумотлари Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг базаси – “ТМЕК” дастуридан реал вақт режимида олинмоқда.
Лекин айрим ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг маълумотлари “ТМЕК” дастуридан реал вақт режимида келмаётгани сабабли my.dtm.uz сайтида ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини киритиш имконияти яратилди. Бу ҳақда ДТМ хабар қилди.
"Агар Сизнинг ногиронлик бўйича маълумотларингиз “Менинг имтиёзларим” бўлимида чиқмаётган бўлса, “Ногиронлик тўғрисида маълумотнома” бўлимига кириб, ўз ногиронлик маълумотларингизни киритишингиз мумкин.
Агар Сизда кўзи ожиз тоифасидаги ногиронлик мавжуд бўлса, ногиронлик маълумотларини киритиш билан бирга “Кўзи ожиз” белгисини белгилашни унутманг", - дейилади хабарда.
Киритилган маълумотлар Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига юборилади ва маълумотлари тасдиқланган абитуриентларнинг имтиёзи инобатга олинади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.