Нодирбек Абдусатторов хитойлик кучли гроссмейстерни мағлуб этди

Нодирбек Абдусатторов хитойлик кучли гроссмейстерни мағлуб этди

Германияда шахмат бўйича "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнирининг асосий босқич баҳслари бошланди.

Мусобақада дунёнинг 8 нафар кучли гроссмейстери иштирок этмоқда.

Мазкур турнирда қатнашаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов кеча саралаш баҳсларини 1-ўринда якунлагани ҳақида хабар қилгандик.

У бугун асосий босқич баҳсларида (чорак финалда) хитойлик Динг Лиренга қарши дона сурди ва ғалабага эришди.

Эртага улар ўртасида жавоб ўйини ўтказилади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб ярим финалга йўл олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!