Нодим Заҳавий Буюк Британия молия вазири этиб тайинланди

Нодим Заҳавий Буюк Британия молия вазири этиб тайинланди

Буюк Британиянинг собиқ таълим вазири Нодим Заҳавий мамлакат молия вазири этиб тайинланди. Заҳавий бу лавозимда Риши Сунака ўрнини эгаллайди.

55 ёшли Нодим Заҳавий 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб таълим вазири лавозимида ишлаган, бунга қадар аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнига масъул бўлган.

Нодим Боғдодда туғилган, 9 ёшга тўлганда оиласи билан Бирлашган Қиролликка кўчиб ўтган. “You Gov” жамоатчилик фикрини ўрганиш компанияси асосчиларидан бири бўлган Заҳавий парламентга илк бор 2010 йил Стратфорд-апон-Эйвон округидан сайланган.

2020 йилдан бери муассаса раҳбари ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Мишель Доунлан янги таълим вазири этиб тайинланди. 38 ёшли Доунлан аввалги лавозимида олий ва кейинги таълим масалаларини назорат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!