Nissan компанияси 2021 йилда 1,6 миллиард доллар фойда кўрди

Nissan компанияси 2021 йилда 1,6 миллиард доллар фойда кўрди

Япониянинг Nissan автомобиль ишлаб чиқарувчи копанияси 2021 молия йили якунида (2022 йил 31 мартда якунланган) 215,5 миллиард иен (тахминан 1,6 миллиард доллар) фойда олди. Ҳисобот пайшанба куни компания сайтида эълон қилинди.

"Nissan" компаниясининг расмий маълумотига кўра, фойда “харажатларни қатъий назорат қилиш ва глобал сотувлар сифатини яхшилаш” билан боғлиқ.

Nissan олдинги икки молиявий йилни зарарлар билан якунлади - 448,7 миллиард иен (тахминан 3,4 миллиард доллар) ва 671,2 миллиард иен (тахминан 5,2 миллиард доллар).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!