Нима сабабдан автомобиллар учун навбат ўсмоқда?

A A A
Нима сабабдан автомобиллар учун  навбат ўсмоқда?

Сўнгги ойларда барча авто ишқибозлари маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар учун навбатнинг сезиларли даражада ошганини пайқашди, инқироз чўққиси сифатида навбатлар сони 90 000 та машинагача етди. Микрочиплар ва логистика билан боғлиқ глобал муаммолар ҳақида ҳамма билади. Ушбу кўрсаткичларнинг ўсишига яна нималар таъсир кўрсатмоқда?

2020 йилда UzAuto Motors 280 000 дан ортиқ автомобил ишлаб чиқариш орқали ўзининг тарихий ишлаб чиқариш рекордини янгилади ва шу тариқа барча моделларни эркин сотишга эришди. Аммо пандемия ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади ва ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтирди.

Нима сабабдан автомобиллар учун  навбат ўсмоқда?

Микрочипларни ўз ичига олган компонентлар заҳирасининг мавжудлиги ишлаб чиқариш конвейерларининг тўхтаб қолишини олдини олди. Бундан ташқари вазиятни барқарорлаштириш учун фавқулодда чоралар кўрилди: GM раҳбарияти ва бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ўтказилган музокаралар натижасида қўшимча равишда яримўтказгичлар етказиб берилиши таъминланди. Бу эса 2021 йил инқироз даврида кутилган 150 000 эмас, 235 600 та автомобил ишлаб чиқариш имконини берди.

Хўш, нима учун ишлаб чиқаришнинг атиги 16 фоизга камайиши бундай танқисликка сабаб бўлди?

Тузилган шартномалар бўйича ўз янги автомобилларини кутаётганлар сонининг аномал ўсишига Ўзбекистонда Chevrolet автомобилларига талабнинг рекорд даражада ўсиши муҳим ҳисса қўшди. Бу талаб, биринчи навбатда, маҳаллий автомобиллар нархининг доллар ҳисобида сезиларли даражада арзонлашгани билан боғлиқ.

Масалан, 2020 йилнинг март ойидан миллий валютанинг девалвациясини ҳисобга олган ҳолда, Lacetti моделининг чакана нархи 14,5 минг доллардан 12,8 минг долларга, Cobalt учун – 12,1 минг доллардан 10,7 минг долларга тушди ва ҳоказо. UzAuto Motors маҳсулотлари таннархининг бундай сезиларли даражада пасайиши, аксарият бошқа маҳсулотлар тоифалари таннархининг ошиши, шунингдек, иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг сезиларли даражада ошиши (ишлаб чиқарувчининг ўртача қийматидан 1000 АҚШ долларига юқори) машҳур Chevrolet моделларини ҳамёнбоп ва жуда жозибадор инвестиция воситасига айлантирди, бу эса форс-мажор омиллар таъсирида таклифнинг орқада қолиши фонида талабнинг кескин суръатларда ошиб кетишига олиб келди. Бу даврда машиналарни кейинчалик қайта сотиш ва фойда олиш мақсадида бир киши томонидан 10, 20 ва ҳатто 200 тагача шартномалар тузиш одатий ҳолга айланди.

2020 йилда ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажми 280 минг дона бўлса, 2021 йил декабр ойи ўрталарида эълон қилинган тўловга лаёқатлилар талаби 350 мингдан ортиқни ташкил этди – шу йилнинг январ ойидан буён янги автомобилларга худди шунча аризалар рўйхатга олинган (таққослаш учун, 2020 йилда компанияга тахминан 240 000 та ариза келиб тушган).

Микрочиплар ва логистика билан оғир глобал инқироз шароитида йиллар давомида етказиб бериш муддатини оширмасдан (баъзи бошқа мамлакатларда бўлгани каби) аномал талабни таъминлаш учун технологик жараёнларни оптималлаштириш орқали заводнинг унумдорлиги оширилди. Бундай шароитда «Ўзавтосаноат» ва UzAuto Motors раҳбарияти маҳаллий автомобил ишлаб чиқариш учун логистика инқирозини енгиш бўйича қатъий усулларни қўллади. Россия, Хитой ва Жанубий Корея денгиз портларида юк ташиш муаммоларини ҳал қилиш учун UzAuto Motors томонидан юк ташишга устуворлик бериш масалалари ўз ечимини топди. Эришилган келишувлар доирасида компаниянинг ваколатли вакиллари жойларда тезкор чоралар кўриш учун портларга юборилди. Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ билан келишган ҳолда автомобил бутловчи қисмларини етказиб бериш учун алоҳида чартер рейслари ташкил этилди. Ушбу ва бошқа мисли кўрилмаган чора-тадбирлар автомобилларни бутловчи қисмлари билан максимал даражада таъминлаш имконини беради, бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлаши ва ундаги иш ўринларининг сақланишини таъминлайди.

Damas / Labo автомобилларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ҳам худди шундай чора-тадбирлар қўлланилди. Натижада 2020 йилга нисбатан мазкур автомобилларини ишлаб чиқариш (60 715 дона) 2021 йилда 72 минг донага (+19 фоиз) ошган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткични 90 минг донага етказиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.